Мени ёшим 19 да эди, унчалик чиройли бўлмаган қиз бола эдим, эркаклар билан бўлган муносабатда жуда ҳам катта муаммоларим бор эди. Мен чин севгини, иссиқ эркакнинг бағрини, оилани, қолаверса фарзандни ҳоҳлардим, лекин менга ҳеч ким аҳамият бермасди.
Шунда "Бераман деган қулига, чиқариб қўяди йўлига" дегандек - мени ортимдан бир курсдошим юра бошлади. Аввалига биз шунчаки дўст эдик. Кейин эса кичик севгининг аломатлари пайдо бўла бошлади ва ҳоказо... Мен унга жавоб бермасдим, унга биз шунчаки дўстлармиз деган тушунча белгисини кўрсатардим ҳолос, ортиқча нарсага эса йўл қўймасдим.
Ортимдан бўлган юриш то бора тус олиб кучая бошлади. Аслида у жуда ҳам яҳши бола. Лекин менга бундай эркаклар ҳеч қачон ёқмасди: бўш характерли, юмшоқ қўлли, спорт билан шуғилланмасди, ота-онасини чизган чизиғидан чиқмидиган, паст бўйли, озғин йигит эди.
Лекин шунда мен айнан шу фурсатни - менга берилган имконият "шанс" дея билдим. Балки, бу биринчи ва оҳиргиси бўлсачи, аҳир мени ким ҳам севарди? Бир умр ёлғиз яшагандан кўра, мени бошида кўтарадиган дўстим билан оила қурсам яҳши эмасми дея, уйланиб қолдим.
5-курсдан сўнг тўйимиз бўлиб ўтди. Фарзанд ҳам туғилди.
Энди эса "Аҳтарганда топилмас, керакмасда зор-зор" деганларидек, ишҳонамда уни учратиб қолдим. Айнан ўша, мен айтган, мен ҳоҳлаган, мен орзу қилган, мен севган йигит. Уни устига устак у якка, яъни уни ёри ёқ. Биз деярли бир биримизни севамиз. Бир биримиз билан жиддий алоқадамиз. Турмушга чиқишни таклиф этяпти. Болани қабул қиляпти. Лекин мен билмаяпман, буни қандай қилиб эримга айтаман, аҳир мен уни ҳеч қачон севмаганман, мен унга шунчаки "имитация" қилганман. Лекин бир нарсадан қўрқаман, у манимча бу нарсани кўтара олмайди. Чунки у мени ҳақиқатдан ҳам ҳамма нарсадан устун кўради.
Гулчеҳра
Гулчеҳра сиз бу мавзуингиз устидан фойдаланувчилар томонидан яҳши фикр олмаслигингиз мумкин Лекин, ҳурматли фойдаланувчи сиздан илтимос, имконият борича фикрингизни ножўя сўзларни қўлламаган ҳолда билдиринг, вазиятга ақлан шўнғишни ўрганинг, чунки ҳаётда бунданда бартарроқ воқеаларга дуч келишингиз мумкин.
|