Бу аёллар ҳамжамиятининг каттагина қисмини ташвишга
солаётган савол бўлиб, кўп ҳолларда унга жавоб топиш жуда қийин. Ҳар
бир қиз ўзига хос, ўз феъл-атвори ва дидига эга. Кимнингдир ғайритабиий
равишда эркаклар борасида омади чопмайди, кимдир эса жамиятда янги
ячейка яратишни истовчилардан халос бўлолмай гаранг.
Ҳар қандай ҳолатда ҳам, кунларнинг бирида ҳар бир қиз, албатта,
орзусидаги йигитни учратади ва унга турмушга чиқади. Аммо шундай ҳам
бўладики, ўша сиз севиб қолган йигит муносабатларни ФҲДЁ бўлимида
расмийлаштиришга шошилмайди.Машҳур сериал қаҳрамони Кэрри Бредшоуни бир
эслайлик, у 10 йиллик муносабатлардан кейингина мистер Бигга турмушга
чиқа олди. Шубҳасиз, ҳар қандай қиз ҳам бунчалик узоқ кутишни
истамайди. Аммо бироз кутган маъқул. Руҳшуносларнинг сўзларига кўра,
инсонни яхшироқ билиш ва ҳақиқатан ҳам унга турмушга чиқишни истайсизми
ёки йўқлигини англаб етиш учун ҳамкорликдаги муносабатлар билан
кечадиган бир йил керак бўлади. Айнан шу давр ичида йигитингизнинг
барча қора ва оқ томонлари очилади.
Агар бир йиллик муносабатлар даврида йигитингиз сизга қалби ва қўлини
таклиф этмаган бўлса, унда чора кўришни бошлаш керак. Олдинига сизнинг,
ишонамизки, бўлғуси турмуш ўртоғингиз нима учун шошмаётганининг
сабабини аниқлаш лозим. Улар эса бир талай бўлиши мумкин. Энг кенг
тарқалгани – бу эркакнинг янги масъулият олдидаги қўрқуви. Бу қўрқувни
фақат ўрнингизни бошқа аёл боса олмаслиги факти енгиши мумкин. Ўрни
босилмайдиган одамлар бўлмайди, дейсизми? Бўлади, сиз айнан шундай
одамга айланишингиз керак. Унинг барча қизиқишларини эсланг, масалан
(бунақаси ҳеч кимга насиб этмасин), видеоўйинлар. У ўзи билан жуфт
бўлиб ўйнаш учун барча дўстлари ва қариндошларини жалб этавериб,
уларнинг жонига тегиб кетдими? У ҳолда унинг бу ашаддий қизиқишига
шерик бўлишингизга тўғри келади.
Шундай ҳам бўладики, йигит сизнинг образингизда одатий уй бекаси ва
рафиқани кўрмайди. Ахир бу идеал рафиқа образини унга болаликдан узоқ
йиллар давомида сингдириб келишган, бу эса унга таъсир қилмасдан
қолмаган. Шунинг учун «овқат тайёрлашни билмайман» сўз бирикмасини «ҳа
биламан, бу ишни анча яхши қиламан» бирикмасига алмаштиринг. Йигитнинг
«ҳозир нима билан машғулсан?» деган саволига кўп ҳолларда уйни тартибга
келтиряпман ёки кир ювяпман деб жавоб бериш керак. Аммо айнан шу пайтда
тирноқларингизни бўяётганингиз ва ҳозир гаплаша олмаслигингиз ҳақида
зинҳор гапирманг.
Шунингдек, сизга боғлиқ бўлган кўплаб сабаблар мавжуд. Масалан,
йигитингиз тўй олди ташвишларидан ёки «бир умрга» деган сўздан
фавқулодда равишда қўрқади. У ҳолда йигитингиз билан бу ҳақда бевосита
гаплашиб олишингиз ва уни қўрқувлардан халос этишингиз зарур. Масалан,
тўй олди ташвишлари мутлақо зарарсиз эканлигини тушунтиринг ва оилавий
ҳаётда келиша олмасак, исталган пайтда ажрашиш мумкин, деб айтинг.
Мақоламиз якунида энг яхши усул – бу йигитингизни ушбу масъулиятли
қадамга рағбатлантиринг. Бу ҳолда ҳаммаси фантазиянгиз ва
топқирлигингизга боғлиқ бўлади. Унинг фамилияси борасида тасаннолар
билдиринг ва ўзингиз ҳам шундай фамилияга эга бўлишни жудаям
истаётганингизга ишора қилинг. Баъзи ҳолларда йигитингизнинг ўзига хос
хусусиятларидан келиб чиқишингиз ҳам мумкин. Масалан, у ҳар хил
иримларга ишонади, таниш фолбиннинг олдига боринглар, фолбин унга
зудлик билан уйланиши кераклигини айтсин.
Сўзимиз охирида азиз қизларимизга сабр-тоқат ва креативли бўлишни тилаб
қоламиз, ахир бундай мураккаб ишда бусиз иложи йўқ-да.
|