БУ СЕВГИ (Нурмухаммад Исроил/Севара Назархон)
Гарчанд бедор тунлар турар терилиб, Тушда кўрганимга – ўнгда етмадим. Мен шу қадар сенга кетдим берилиб – Хатто ўзимга ҳам насиб этмадим.
Кўз юмиб, юракдан охир кечдим-да, Ўзимда ўзимни сақлай олмадим. Сендан бўлак ҳеч кимга, Ва ҳеч бир нимага заррам қолмади.
Биламан, сўнсам ҳам, давомим – куйда, Ёғду тезлигидан ошар севгимиз. Бизнинг умримиздан камида, эркам, Юз йилга ортикроқ, Юз йилга ортикроқ яшар севгимиз.
Бу севги – меҳрдан... Бу севги.... Гарчанд бедор тунлар турар терилиб...
***************
КУНЛАРИМ СЕНСИЗ (Нурмухаммад Исроил/Севара Назархон)
Кунларим – сенсизу, тунларинг – менсиз, Яна қанча умр олдинда кутар? Севги бисотида бебахо, тенгсиз, Бир лаҳзалик висол бизни овутар.
Юлдуз мисол ёндик, ой каби тўлдик, Толе тилаб зор-зор қолди бу қўллар. Биз битта юракка айланиб бўлдик, Иккига ажралмай турсайди йўллар.
Умр-ширин қўрқув, кечмас беҳадик, Соғинч совға бўлди тақдиримизга. Бизлар бирга бўлиш учун севмадик – Шунчаки ёққандик бир-биримизга.
Аммо ғам чекмоқлик бобида тенгсиз Бу юрак соғинчни кафтида тутар... Кунларим – сенсизу, тунларинг – менсиз, Яна шунча умр олдинда кутар!
Кунларим – сенсизу, тунларинг – менсиз,
Юлдуз мисол ёндик, ой каби тўлдик, Толе тилаб зор-зор қолди бу қўллар. Биз битта юракка айланиб бўлдик, Иккига ажралмай турсайди йўллар.
Кунларим – сенсизу, тунларинг – менсиз, Яна қанча умр олдинда кутар?
***************
НЕТАЙ Нетай соғлар ичра хастадир бу жон, Севгисиз умрга қолди доғ иниб Тун буйи қалбимни қийнади армон, Тун бўйи йиғладим сени соғиниб.
Қайдадир саргардон бизнинг бахт, Сени севардим-ку, севгилим, жондан. Баҳорда гуллари тўкилган дарахт, Яна мени кутсин айт қаҳратонда
Дунёни кенг дердинг - тор экан дунё, Алдамчи висолга оҳир ишондим. Сени бир сўзингни эшитгувчи тонг, Баҳорларда музлаб, қорларда ёндим.
Азизим, фақат сен ёш тўкма сира, Мен-ку ширин дарддан насиба олдим. Ҳамон фахрдаман шу ҳаёт ичра, Сени ҳаётдан ҳам кўпроқ севолдим.
Хаёлим кайгадир яна шошилди, Дилда ял-ял ёнди қизил гул бўлиб. Тун бўйи уйқуга хиёнат қилдим, Тун бўйи йиғладим сени соғиниб.
Дунёни кенг дердинг - тор экан дунё, Алдамчи висолга оҳир ишондим. Сени бир сўзингни эшитгувчи тонг, Баҳорларда музлаб, қорларда ёндим.
Хаёлим кайгадир яна шошилди Дилда ял-ял ёнди қизил гул бўлиб Тун бўйи уйқуга хиёнат қилдим Тун бўйи йиғладим сени соғиниб.
***************
СЕН ТОМОН (Гулчехра Нуруллаева/Севара Назархон)
Мен сезиб тураман гуноҳкорлигинг Ва буни сира тан олмаслигинг ҳам. Бошланиб бу ҳолга исёнкорлигим, Бергим келиб қолар барига барҳам.
Кетаман Кунларим ўтади ёлғиз, Энди бахт онларин эслатиб ҳаргиз. Сен томон тортқилар юрак ўтинчим, Сен томон тортқилар юрак ўтинчим.
Мен қайтиб келаман, Шудир бўлганим, Сезаман, сенда ҳам йўқлигин ҳузур. Мени кутиб олар кўзга тўлган нур, Сўз билан хеч қачон айтилмас узр.
Кетаман Кунларим ўтади ёлғиз, Энди бахт онларин эслатиб ҳаргиз. Сен томон тортқилар юрак ўтинчим, Сен томон тортқилар юрак ўтинчим.
|