Главная » 2011»Сентябрь»18 » Сервер Жепаров - 2011 йилнинг энг яхши футболчиси бўлишга номзод
21:03
Сервер Жепаров - 2011 йилнинг энг яхши футболчиси бўлишга номзод
ОФК 2011 йилнинг энг яхши ўйинчиси учун футболчилар рўйхатини эълон қилди. Ушбу рўйхатда Жанубий Корея ва Эрондан 3 нафардан футболчилар жой эгаллаган бўлса, Япониянинг 2 нафар ўйинчиси ҳам энг яхши бўлишга даъвогар. 15 кишилик рўйхатда Ўзбекистон, Ироқ, БАА, Хитой, Саудия Арабистони, Иордания ва Суриянинг бир нафар футболчилари ҳам ўрин олишган. Ўзбекистондан ушбу рўйхатда Сервер Жепаров жой олган. Даъвогарлар орасида Фарҳод Мажидий, Кейсуке Хонда, Юнус Маҳмуд, Ку Жа Чол каби машҳур футболчилар бор. Футболчилар рўйхати ЖЧ-2014 саралаш ўйинларидан кейин яна ўзгариши мумкин. Йилнинг энг яхши футболчиси номи 2011 йил 23 ноябрь куни Куала-Лумпурдаги маросимда аниқланади. 2011 йилнинг энг яхши футболчилар рўйхати (алифбо тартибида) Дэн Жоусианг (Хитой) Фарҳод Мажидий (Эрон) Фирас ал-Хатиб (Сурия) Қосим Ҳадодифар (Эрон) Ха Тэ Гун (Жанубий Корея) Ҳоди Оқилий (Эрон) Ҳасан Абдул Фаттоҳ (Иордания) Исмоил Матар (БАА) Кейсуке Хонда (Япония) Ку Жа-Чол (Жанубий Корея) Муҳаммад Нур (Саудия Арабистони) Сервер Жепаров (Ўзбекистон) Такаши Инуи (Япония) Ём Ки Хун (Жанубий Корея) Юнус Маҳмуд (Ироқ)