Озарбайжонда хақиқий сенсация дунёга келди. Мамлакатнинг туғруқхоналаридан бирида жинси номаълум гўдак дунёга келди. 3600 грамм вазнга 50 см бўйга эга бу чақалоқнинг ўғил ёки қиз эканлигини шифокорлар хали хануз аниқлай олмаяптилар. Болани онасининг сўзларига қараганда гўдак дунёга келмасдан олдин ултратовушли кўрикда мутахасислар уни ўғил дейишганини, кейинчалик тўлғоқ пайтида эса қиз дунёга келаётганини айтишган экан. Бироқ чақалоқ дунёга келганда шифокорлар лом- мим деёлмай қолишди. Бу холатга аниқлик киритиш учун болани онаси билан Бакуга жўнатишди, аммо бу ерда хам хамон аниқ жавоб йўқ. Пойтахт туғруқхонасининг генетик шифокори сўзларига қараганда, бу холат ўта ноёб хамда биринчи бор учраши экан. Одатда бирон нуқсони билан туғилган болага дархол жаррохлик операцияси ёрдамида бу камчиликлар бартараф этилади. Лекин хозирги холатда операция қилиб бўлмайди чунки гўдакнинг жинси номаълум бўлиб қолмоқда. Энди чақалоқ бир қатор тест хамда изланишлардан ўтишига тўғри келади. Бу холат онани хомила даврида гормонал препаратлардан фойдаланганидан ёки наслдан ўтгани сабаб юзага келгани тахмин қилинмоқда.