"Наврўз” байрамига аталган тадбир сўнггида Президентимиз анъанага кўра юлдузлар олдига чиққанида, хонанда Мадина Мумтоз йиғлаб уни қучоқлаб олди….
Мадина Мумтоз:
-Ёдингизда бўлса яқиндагина отамдан айрилгандим. Отам эса ТВ эфирларида чиққанимда фахрланиб кўриб ўтирардилар. Бу гал насиб қилмади,хаёлимдан ўтиб кетди… Шу нарсалар хаммаси бир бўлиб таъсир қилибди шекил.
Майдонда илк чиқишингизми дейман?
-Йўқ, бу 4-чи маротаба чиқишим, Президентимиз билан эса иккинчи маротаба юзма-юз келишим, айтганимдек, яқиндагина отам оламда ўтган, бари ўз таъсирини кўрсатди.
Ёдгор Мирзажонов билан дуэт..
-8 мартда Самандар билан эди, бу гал ўзи бошқа бола билан дуэт куйлагандим, лекин у "ўхшамади”. Кейин Ёдгор билан куйлайдиган бўлдик, мазза қилиб ижро қилдик, хар қалай Ёдгор сахнада яхши партнер.
Байрам тантаналари хақида яқин соатлар!
|