Гертруда Бейнс исмли калифорниялик қоратанли аёл умрининг сўнгги кунларига қадар ўзини яхши ҳис қилган. Ҳатто ўтган йили АҚШда бўлиб ўтган президентлик сайловида Барак Обамага овоз бериб, сайловда иштирок этган энг кекса афроамерикалик тарзида тарихда қолган эди. Аёлнинг бу қадар кўп яшашига унинг соғлом турмуш кечирганлиги сабаб бўлган. Врачларнинг таъкидлашларича, Гертруда спиртли ичимликлар истеъмол қилмаган ҳамда чекмаган. Аёлнинг ўзи энг кекса инсон «унвон»ини шу йил январда португалиялик 115 ёшлик аёлдан «тортиб» олган эди. Энди эса энг кекса аёл деб япониялик 114 ёшли Каме Тинен эътироф этилади.