Сардор Раҳимхонни анчадан бери танийман. Аниқроғи, энди-энди санъат остонасига қадам қўяётган маҳалдан буён… У пайтлар радиода бошловчи эди. Оддий, содда…Бу сифати ҳануз сақланиб қолган!
“Ишонмасман”. Биринчи хит, уни оммага танитган илк гўзал тарона! Унинг хурсандччилигининг чеки йўқ эди. Болаларча беғуборлик! Ҳар бир муваффақиятини у шундай қаршиларди! Ҳануз шундай!
“Аразингиз”, “Самарқанд гўзали”, “Фарёд”,“Ҳаёт”…Изма-из янги тароналар. Омманинг қалбига йўл топа олиб, инсонлар меҳридан камол топа олган қўшиқлар…Энди у ҳақиқий санъаткор номини оқлади! Қўшиқларидаги миллий колорит, ёрқин истеъдоди билан нафақат тенгқур ҳамкасбларидан ўзиб кетди, балки, “чинор”лари билан бўйлаша олди! Ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди… Кўпчиликка насиб этавермайди! Омади кулган йигит…Ҳамиша шундай бўлсин!
Яқинда ҳукуматимизнинг нуфузли унвонига муносиб топилди! Бу - кимгадир манзур бўлди, кимнингдир ичи ёнди… Яқин дўстларидан бири “ҳали эрта эмасмиди?” деса, бошқа бири “меҳнатлари арзийди!” деди… Хуллас, у санъатда ютуқларга сакраб-сакраб эмас, тер тўкиб кадам ба қадам етяпти! Сардор мағрурланди, бироқ, ўзини йўқотиб қўйгани йўқ! Юлдузликка чалинса, оқибати нима бўлишини аллақачон тушуниб етган! Баракалла!
Хуллас, у яхши инсон, яхши дўст, яхши фарзанд…ҳам оиласи, ҳам Ватанимиз учун! Кези келиб, яхши оила бошлиғи, яхши ота бўлишига ишонамиз! Таваллуд кун муборак, яхши санъаткор!