10.10.10. санасида янги хаётга қадам қўйган Сардор Рахимхон ижоддан бир
зум хам тўхтагани йўқ. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист бунга
жавобан куни кеча "Пантерра” студиясида Иқбол Мухаммаджонов мусиқаси
хамда Охунжон Хакимов сўзига "Тўлин ой” деб номланган янги сокин
таронасини ёзиб тугатди. Бу қўшиққа режиссёр Ёдгор Носиров томонидан
клип ғояси ўйланмокда. 2010-йил "Эйфория” тарнаси ва клипи билан Ўзбек
эстрадасида шовшув ва янгилик қила олган Сардор Рахимхон ажаб эмас шу
йил яна бир янги "хит”га сабабчи бўлса. Омад ва кутамиз.
Ўзининг бетакрор овози билан тобора эътиборга тушаётган латофатли
хонанда Дилсўз бугунги кунда ўқиш ишлари билан банд, гап шундаги Дилсўз
бир ойлик ижодий танафус олиб Навоий шахрига жонаб кетган, ахир у
нафақат ёш хонанда балки аълочи талаба хам. Хозирда Дилсўз Навоий
педагогика институтидаги қишки имтихонларига тайёргарлик кўрмоқда. Ха,
ижод ва ўқишни бир маромда олиб бориш жуда қийин. Дилсўзга куч қувват
ва омад тилаймиз.