ЁҒОЧДАН ЯСАЛГАН АНТИҚА ТАКЛИФНОМА ОЛДИНГИЗМИ, ДЕМАК РАҲИМХОННИНГ ТЎЙИГА ТАКЛИФ ЭТИЛГАНСИЗ!
(ТАКЛИФНОМАЛАР МАХСУС РАВИШДАН МИСРДАН КЕЛТИРИЛДИ!) -Бўлажак турмуш ўртоғингиз учун ким бўлишни
хоҳлайсиз ёки у сизни қандай қабул қилишини истайсиз: Сардор Раҳимхонми
ёки Санжар Раҳимов?
-Бўлажак турмуш ўртоғим Зиёдахон мени Санжар
Раҳимов сифатида қабул қилишини ҳоҳлайман. Ҳатто онамга совчиликка
боришидан аввал мени Сардор эмас, ўғлимнинг исми Санжар, Политехника
инситутини тамомлаган, ёши 29 да деб таништиринг деб тайинладим. Қизни
ўзи мени учрашганимизда кўриб, таниб олади деб айтганман. Бўлажак
келинбола билан илк учрашувимизда "вой бу сизмисиз, менга сиз билан
учрашувга чиқишимни ҳеч ким айтмаганди” дегани ҳали хам ёдимда. Ундан
мени Сардор Раҳимхон сифатида яҳши кўрмагин деб талаб қилганман.
Шунинг учун у менга фақат "Санжар ака” дея мурожат қилади.
Устига-устак, оила аъзоларим ҳам Санжар деб чақиришади. Мен у учун
оддий инсонман, бўлажак эриман.
-Сизга Сардор деб мурожат қилишлари ёқадими ёки Санжар?
- Мен учун икки исмим ҳам бирдай ёқимли. Аксарият
жойларда Сардор деб чақиришади. Шу боисдан тўй таклифномаларига ҳам
Сардорбек деб ёздирдим. Келинпошшага эса алоҳида Санжар ва Зиёда деб
ёзилган таклифнома чиқартирдим.
-Қалби орзу-ҳавасларга тўла Сардор Раҳимхон тўй қилади-ю, ҳатто таклифномаси ҳам антиқа бўлмайди, деб ўйлаб қолдим...
- Ҳар бир ўзбек йигити борки, орзу ва ҳавас билан
тўйига тараддуд кўради. Мен жуда хам ҳоҳлаган эдим, тўйимдаги
либосларимдан тортиб таклифномаларимгача, тўйимнинг санасидан тортиб
санъаткорларнинг чиқишларигача бошқача, ноодатий бўлишини. Ижодкор
бўлганингиздан кейин хоҳласангиз-хоҳламасангиз ҳар бир ишга ижодкорона
ёндашасиз. Таклифнома танлаш борасида роса қийналдим. Бормаган жойим
қолмади. Тошкентдаги жуда кўп таклифномалар тайёрловчи ташкилотларга
бирма-бир кириб чиқдим. Оҳири "Dreams” деб номли дўконда тўхтадим. У
ерда ўзимни Ойбек исмли ўртоғим ишлайди. Дўкондаги барча таклифномалар
Миср Араб Республикасидан олиб келинар экан. Бир неча ҳил таклифномалар
ичидан ёққанини танладим. Лекин бу одамларни лол қолдириш учун эмас,
ўз дидимдан келиб чиққан ҳолда қилган ишим.
-"Нъю Стар” компаниясининг келажагини қандай режалаштиряпсиз? Уни 5 йилдан сўнг қандай кўрасиз?
- Беш йилдан сўнг мана шу продюсерлик марказимизда
ижод қилиб келаётган Дилсўз, "Баён” гуруҳи ҳамда Ҳумоюн Мирзони энг
камида менинг ҳозирги даражамдан юқори бўлишини истайман. Мен эришган
барча ютуқларга эришиши тарафдориман. Қолаверса, "Нъю Стар Медиа”
компанияси ҳозирда ўзбек шоу-бизнесидаги мавжуд "Тарона Рекордс”, "Пан
Терра” ва "Акфа Медиа” каби ўз ўрнига ўз овозига эга бир жой бўлишига
ҳаракат қиламиз. "Нъю Стар” деганда одамлар бу сифат даражаси, бу
самимий одамлар, бу ҳалолликни тушинишига интиламиз. Кимдир ёрдам
сўраб келса, имконият қадар албатта ёрдам қўлини чўза оламиз.
-Сизда "юлдузлик” касали бор. Ўзингиз биласизми?
-Ҳа биламан, менда "юлдузлик” касали бор.
"Манаман” деган одамда ҳам бир камчилиги бўлади. Тўкис нарсанинг ўзи
йўқ дунёда. Машҳур инсон бўлганингиздан кейин билмаган ҳолда "юлдузлик”
касали пайдо бўлиб қолади. Аммо энг муҳими, бу нарсани ўзи ҳис қила
олиб, ўзи камчиликларни тўғирлаб юришда.
-Нимагадир эришиш учун нималардандир воз
кечишга тўғри келади. Сиз шу кунгача эришган ютуқларингиз учун
нималардан воз кечишингизга тўғри келди?
-(бир оз ўйланиб) Биринчи навбатда ҳаловатимдан
воз кечдим. Юқорида "юлдузлик” касали ҳақида гаплашдик. Мисол учун
базида кўчада биров билан машинадан тушмасдан саломлашсангиз, одамлар
орасидан ўзингизни олиб қочсангиз ёки бозорга ўзингиз эмас, ота-онангиз
тушса ёки бўлмаса бирор жойда ҳамма билан бир қаторда эмас, алоҳида
хонада овқатлансангиз буни манманлик деб тушунишади. Ваҳоланки, шу
нарсаларни қилишга санъаткор мажбур бўлади. Чунки, халқдан ўзингизни
озгина четроқ олиб юрмасангиз, халққа қизиғингиз қолмайди. Кўча-куйда
бемалол юрсангиз, бозорларга тушволиб айлансангиз ёки ошхоналарга
кирволиб бемалол овқатланиб ўтирсангиз одамларга санъаткорни нима
қизиқ жиҳати қолади? Телеэкран орқали кўринса, радиолардан қўшиқлари
жаранг сочса, ҳалқ уни оддий ҳаётда камроқ кўрса, унга қараб
интилса...Шунинг учун ҳам мен мажбурман, ҳаловатимдан воз кечишга.
Ҳаловат дегани нафақат одамлардан ўзини олиб қочиш ёки бошқа
сабабалар...( олиб қочиш деганда яҳши маънода тушуниш керак) қайси
маънодаки, бизнинг касбимиз шуларни таъқазо этади. Биз санъаткорлар
фақат саҳнада кўринишимиз керак, саҳна орқасидан ҳам халқ бизни кузатиб
туриши мумкин эмас. Бу касбимизнинг энг нозик жиҳатларидан бири
ҳисобланади. Шунингдек, яна кечаси 2-3 да уйга кириб келиб, эрталаб
10-11 ларда уйқудан тураман. Ҳафтанинг қайсидир қисмини Самарқандда
ўтказсам, қайсидир қисмини эса Сурҳондарёда ўтказишим мумкин. Доимий
давлат тадбирларида иштирок этаман. Умуман вақтимиз халқ ва давлат
хизматларида ўтади.
-Бугун машҳур инсонсиз, атрофингиздаги инсонларнинг сизга бўлган муносабат аввалгидаймикан?
-Минг афсуски, мен воз кечмадим,
атрофимдагиларнинг ўзлари мажбуран воз кечди, бу нарсадан. Бу
самимият. Одам машҳурликка эришса, ўз-ўзидан атрофидагилар томонидан
самимийлик йўқолиб кетади. Биласиз, одамлар нимага сизнинг олдингизга
келаётганини, нима мақсадда гапираётганини. Сиз билан яқин бўлиш,
машҳурлигиздан фойдаланиш, сиздан фойда кўриш бу нарсани мисолини биз
Алишер Раҳматуллаев мисолида кўрдик. Бунақа нарсалар ҳаётимда жуда кўп
бўлган, ҳаммасини хам айта олмайман. Атрофимда самимият йўқолиб қолган.
Яхшиямки, машҳур бўлишимдан олдин топган яқинларим бор, шулар мени
сақлаб турибди. Уларни сақлаб туришга эса мен астойдил ҳаракат қиламан.
Агар уларни ҳам йўқотиб қўйсам, атрофимда ҳеч ким қолмайди. У
самимиятни яна оддий одам бўлиб қолсамгина топишим мумкин. Афсуски,
ҳозир мен минг бор қидирганим билан у самимиятни топа олмайман.
-Алишер Раҳматуллаевдан қандай ҳотиралар қолди?
-Бу ҳақида умуман гапиришни истамайман.
-Агар ўзбеклигимизни ҳисобга олсак, анча кеч уйланяпсиз. Одатда тўйдан аввал бўладиган ҳис-хаяжонлар сизда қандай кечяпти?
-Ҳаяжон сиз хоҳласангиз-хоҳламасангиз бўлади.
Чунки катта ҳаёт йўли, сиз учун нотаниш бўлган янги бир эшикка кириб
боряпсиз. Ҳаётизда янги бир одам билан ришта боғлашингиз керак. Албатта
ҳаяжон бўлар экан. Аллоҳга таваккал қилиб, яхши ният билан янги ҳаётга
қадам ташлайсиз. Шунинг учун ҳам ҳаяжондаман, ҳам қўрқувдаман. Қўрқув
яҳши маънода қўрқув, одам мен шунга лойиқмиканман, деб ўйланиб қолар
экансан. Ўша чимилдиққа киришга, ўша қизга турмуш ўртоқ бўлишга ёки ўша
оилага куёв бўлишга лойиқмиканман, ҳудо хоҳласа, бўлажак фарзандларимга
муносиб ота бўлишга лойиқмиканман, деган қўрқув ҳисси ичингиздан
барибир ўтади. Йигирма тўққиз ёшимда туриб, мана шу нарса қаршисида
маъсулият сезяпман. Бу яни ҳаяжон бўлиш ёки бўлмаслиги ёшга боғлиқ
нарса эмас. Лекин ишонч билан шуни айтмоқчиманки, мен тўғри қилган
эканман ниманики, касбимни, каръерамни мустаҳкамлаб, уй-жойимни
тўғрилаб шунингдек, ўз кучимга ишониб тўй қиляпман. Албатта, бу жуда
катта аҳамиятга эга иш ҳисобланади. Эркак киши ҳамма нарсага жавобгар
шахс ҳисобланади. Аёлига ҳам, фарзандларига ҳам умуман оилага энг
жавобгар инсон ҳисобланади. Ҳали бир касбнинг бошини тутмасдан оила
қуриш бу кейинчалик эркак кишини масъулиятдан қочадиган қилиб қўйиши
мумкин. Шунинг учун уйланмаган йигитларга жамиятда ўз ўрнини топиб,
бир оилани боқа оладиган даражага етгандан кейин оила қуришиларини
маслаҳат бераман.
-Аксарият хонандалар гапга нўноқроқ бўлишади.
Сиз эса ўз фикрларингизни жуда эркин ифода этиб берасиз. Бу нима сизга
радиобошловчилигингиздан қолга меросми?
- Ҳа бу жуда катта аҳамиятга эга. Мисол учун ҳар
доим мана шу "Нъю Стар Медиа”да ҳар куни ёш санъаткорларимизга китоб
ўқишга мажбур этаман! Кўпроқ тарихга оида адабиётларни мутолаа
қилишади. Бўш пайтиларимда ўзим ҳам улар билан бир қаторда китоб
ўқийман. Нимагаки, баъзида атрофимдаги санъаткорларни кўриб ғашим
келади. Санъаткорда ҳамма нарса бўлиши керак, ташқи кўриниш ҳам,
атрофдагиларга ўрнак бўладиган гап-сўзи ҳам, кийиниши ҳам ҳаттоки
оиласи ҳам катта аҳамиятга эга. Айниқса, нотиқлик ёки сўзга усталик
жуда ҳам керак. Тан олиб айтаман, менга кўп бор сўзамонлигим кўп жойда
тўғрироғи, журналистлар билан бўлган интервъюларда, тўйларда ёки
концертларда яхшигина қўл келган.
-Хонанда сифатида кўп меҳнат қиласиз, тинмай
янгиликлар устида изланасиз. Шу даражада кўп ишлаш бу кимгадир
ниманидир исботлашга бўлган ҳаракатми?
-Йўқ, асло бундай эмас. Ўзим учун ҳар доим талабчан бўлганман. Ўзимга-ўзим танқид кўзи билан қарайман.
-Яқин 10 йилдан бери "асал ойи” деган сўз анча
оммалашиб қолди. Айниқса санъаткорларимиз орасида. У хонанда тўйидан
сўнг "асал ойи”ни ўтказиш учун Туркияга кетди, бу хонанда Малайзияга
кетди деган гаплар кўп бор қулоғимизга чалинади. Сардор Раҳимҳон никоҳ
оқшомидан кейин "асал ойи”га қаерга бормоқчи? Аслида шу нарсани
одамларга эълон қилиш шартмикан? -Тўйдан кейин келин ва куёв
бирга "асал ойи”га бориши бу жуда яхши нарса. Аммо, буни оммага эълон
қилинишига жуда ҳам қаршиман. Бу ҳар бир оиланинг шахсий ҳаётими демак,
шахсийлигича қолиши керак. Буни реклама қилиш керак эмас. Шу боисдан
мен яқинда оммавий нашрларга менинг тўйим тафсилотларини реклама
сифатида мақолалар ёзиб, келинбола билан суратларимизни газеталарга
ёки интернет сайтларга чиқариб ёритмасликларини илтимос қилдим.
"Қароқчи”лардан ҳам иложи борича ҳимояланишга ҳаракат қиламиз
|