Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон ижодида туб бурилиш… Раҳимхон ижодида "илк бор” сўзи жуда тез-тез ишлатиладиган бўлиб қолди. Сўзимиз исботи ўлароқ, илк бор қорақалпоқ тилида "Кўнглим сандадур” номли халқ қўшиғини янгича талқинда куйлади. Ушбу қўшиққа клипмейкер Ёдгор Носиров томонидан клип суратга олиш режалаштирилган. Айтмоқчи, 30 июл куни барча радиотўлқинларда мазкур таронанинг тақдимоти бўлиб ўтади. Бундан ташқари биринчи маротаба клипмейкер Наримон Султонхўжаев билан ҳамкорликка қўл уриб, "Нима учун”, деб номланган қўшиғига клип суратга олдириш ишларини бошлаган. Анча йиллик ижоди давомида илк бор Ватан ҳақида куйлаган қўшиғига эса клипмейкерлар Мирмақсуд Охунов ва Рустам Муродовлар билан биргаликда клип суратга олдираяпти. Сўнгги пайтларда шўх қўшиқларга урғу берган хонанда, қайтадан махзун тароналарга ҳам қўл урди. Раҳимхон тез кунларда "Яна манда, яна санда” номли қўшиқни мухлисларга ҳавола этиш истагида.