Бугунги қаҳрамонимиз стилистика буйича халқаро чемпионатлар иштирокчиси, турли номинациялар ғолиби машҳур стилист-визажис-дизайнер Антонио Беккини қуйида шоу бизнесимизнинг 3 етакчи санъаткорлари имижи билан танишиб, улар хусусида билдирган фикрларини ҳавола этамиз.
Озодбек Назарбеков
Бу санъаткор айни пайтда ґзбек шоу-бизнесининг рейтинг жиҳатдан энг юқори бўлган хонандаси эканини, унинг ижодини юртингизда қаттиқ ҳурмат қилишларини биламан. У бундай эътиборга муносиб эканига шубҳам йўқ. Афсуски, стилист сифатида берадиган баҳойим у қадар аъло эмас. Унинг бугунгача тақдим этган фотосессияларини кўздан кечира туриб шундай хулосага келдим: Озодбекнинг дастлабки пайтлардаги имижи ҳозиргидан анча ёрқинроқ, халққа яқинроқ бґлган дейиш мумкин. озирги қиёфаси уни ёшига нисбатан каттароқ кґрсатади. Ижодида тинимсиз янгиликлар қилиб тургандир, аммо имижи масаласида бундай муносабатни кґрмаяпмиз. Қисқача қилиб айтганда, яъни дунё стилистлари назари билан баҳолаганда Озодбекда бу борада интилиш етарли даражада эмас. Назаримда, унинг атрофида бу масалада етарли тавсия ва йґналтириш берадиган мутахассис ёки унинг ґзида бу нарсага унчалик хоҳиши йґқ. Битта нарсани ҳеч иккиланмай айтишим мумкин, қанақа услубда кийинишидан қатъий назар Озодбекка эгнидаги либоси ярашиб туради. Бундай жиҳатни ҳаммада топиш мушкул. У ана шу ютуғидан етарли ва ҳаттоки кўпроқ фойдаланиши керак
Шаҳзода
Шаҳзода нафақат ўзбекистонда балки, хорижа ўзига хос қиёфаси билан мухлислар эътиборини тортди. Ижодигина эмас, кийиниши, пардози, ґзини тутишида юқори диди яққол сезилади. У бу жиҳатлари билан ўзбекистон шоу-бизнесининг замонавий тимсоли бўла олди. Бу эса жаҳон стилистлари диққатини тортиб, ўзбекистонга нисбатан қизиқиш уйғонишига сабаб бґлди дейиш мумкин. Бу Шаҳзоданинг ютуғи, албатта. Фақат бир томондан эътироз билдиришим мумкин, Ўзбек менталитети нуқтаи назаридан баҳолайдиган бўлсам, унинг кийинишида "очиқлик” кґзга ташланади. Бу яхши эмас! Замонавийликка интилиш керак, лекин ґзбек халқининг бошқаларга ґхшамайдиган, ажралиб турадиган жиҳати ана шу ґзига хос менталитетита. Санъаткорларингиз, айниқса, аёллар бундан чекиниб ґзларини замонавийликка уришлари мени ҳайрон қолдиради. Бир нарсани айтишим мумкин, жаҳон саҳнасини забт этиб, эътибор тортмоқчи бґлган ґзбек санъаткорлари имижларида урғуни миллийликкга берганлари маъқул. Замонавий имиж ҳар қанча мукаммал бґлмасин, бунақасин истаган жойда топиш мумкин.
Сардор Раҳимхон
Қизиқарли, ажойиб шахс. Ижодини ҳам, имижини ҳам тез-тез ўзгартириб туради. Аммо имижи ҳақида гапирдан бўлсам, ҳар ўзгарганда нимадир етишмайди, композиция тугалланмай қолгани яққол кўзга ташланади. Баъзи фотосессияларида эса аксинча, ортиқча элементларни кўриш мумкин. Масалан, мана бу суратда соат тақилгандан кейин, "браслет” шарт эмас ёки аксинча. Ёзувли, айниқса, машҳур "Bikkembergs” футболкаси устидан куртка кийиш тўғри эмас. Танлаган кийимлари қимматбаҳо, сифатли, бироқ у билан ишлаган стилист улардан чиройли композиция ярата олмаган. У ўзини дабдабали, серҳашам қилиб кўрсатишни яхши кўрадиганга ўхшайди. Аммо менинг фикримча, бу нарса сизнинг халқингиз учун аллақачон янгилик бўлмай қолган. Кейин тасаввуримча, нима янги нарса чиқса, олиб кийгиси келса керак. Сардор Раҳимхонда ҳамма нарса бор, келишган, истарали... фақат уни кўрсата билиш керак. Унга ўстирилган сочдан кўра калтаси ярашади.
Мисс Сита.
|