Бир вақтнинг ўзида ҳам рақс тушиб, ҳам куйлай оладиган Ўзбекистонда
хизмат кўрсатган артист Самандар Ҳамроқулов куни кеча Самарқанд,
Бухоро, Навоий ва Қорақалпоғистон Республикаларида гастрол концерт
дастурларини тақдим қилиб, пойтахтимизга қайтиб келди. Шунингдек,
гастрол сафаридан аввал Самандар иккита янги "Изҳор” ва "Ҳумори бўл”
номли қўшиқлар яратган эди. Эндиликда эса клип суратга олиш ишларини
бошлаш арафасида. Клип режиссёрлари Ёдгор Носиров ва Бекзод Тожиев.
Қўшиқнинг ижодкорлари тўхталиб ўтадиган бўлсак, матн муаллифи Ирода
Қурбонова, мусиқасини эса Самандарнинг ўзи басталаган.