"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Уэйн Руни бу мавсумда тўпурарлик маҳоратини намойиш этишга уриниб кўришини маълум қилди. Ҳужумчининг премьер лигада қайд этган энг яхши натижаси 2006/07 йилги мавсумга тўғри келади. Ўшанда у рақиблар дарвозасига 23 бора йўл топа билган. Ҳозир унинг ҳисобида 15 та гол бор.
"Мен ўз шахсий натижамни яхшиламоқчиман. Агарда жиддий тўсиқларга учрамасам, албатта ўз мақсадимга етаман Ниятимга етишимга умид қиламан", - дея футболчининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда "қизил иблислар" расмий сайти.