Статистика |
XOZIR SAYTDA 1 MEXMON 1 FOYDALANUVCHI 0 |
|
| | |
| Главная » 2011 » Ноябрь » 6 » РОССИЯ НАЗАРБЕКОВНИ ҚАНДАЙ ҚАРШИ ОЛДИ?
01:09 РОССИЯ НАЗАРБЕКОВНИ ҚАНДАЙ ҚАРШИ ОЛДИ? |
Куни кеча Россиядан гастрол сафридан қайтган хонанда Озодбек Назарбеков таассуротларини биз билан бўлишди:
-Авваламбор, бутун халқимизни Қурбон Ҳайити билан табриклайман. Юртимизга, халқимизга қут-барокат тилайман. Хабарингиз бор яқинда Россиянинг бир неча шаҳарларида гастрол концертларини тақдим этдим. Мухлисларим соғинчини, уларнинг кўзидаги илҳақ меҳрини кўриб, роса қувондим. Мени ҳайратга солгани, русийзабон халқнинг ҳам концертимга қизиққани. 15 кун ичида шундай омадли концертлар ташкил этишларини очиғи кутмагандим. Россия телеканалларига ҳам интервью бердим. Москва, Санкт-Петербург, Қозон, Сургут, Нижный Новгород шаҳарларида концерт берган бўлсам, ҳаммаси кутилмаган шов-шувларга бой бўлди. Очиғи, сафарга отланишдан олдин концертларим қандай ўтаркин деган ҳайиқиш ҳам йўқ эмасди. Питерда 300дан ортиқ мухлисларим чипта тополмай, ташқарида қолиб кетганлигини айтишганида сал кўнглим ғаш бўлди. Менга қолса, уларни ҳам амаллаб ичкарига киритишса. Афсус, зал кичиклик қилди чоғи, бунинг имкони бўлмади. Халқнинг кўплигидан ОМОН хавфсизлик хизмати йигитлари йиғилиб кетганини кўрган россиялик санъат вакилларидан бир нечтаси мен ҳақимда қизиқиб, концертга ташриф буюрганини эшитиб, хурсанд бўлдим.
-Ҳали тандирдан узилмаган қўшиғингизнинг хомаки вариантини тинглаб, шунчаки ижодингизга тан бердим. Ҳозирга қадар яратган репертуарингизда энг чиройли тарона шуниси бўлса керак.
-«Мени кучлироқ сев, кечагидан ҳам”. Шуни назарда тутаётган бўлсангиз керак. Албатта янги альбомимдан жой оладиган таронам бу. Муҳаммад Исмоил шеъри, Мусахон Нурматов мусиқаси билан яратилган. Ўйлайманки, мухлисларимга ажойиб совға бўлади.
Жасур ҲАМРОЕВ
|
Категория: ШОУ-Бизнес |
Просмотров: 1813 |
Добавил: JAMSHID
| Теги: қандай, олди?, НАЗАРБЕКОВНИ, россия, ҚАРШИ
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
| |
|
|