Эсингизда бўлса, Криштиану Роналду ўтган йили жиддий автоҳалокатга учраганди. Ўшанда футболчининг ўзига ҳеч қандай шикаст етмаган бўлсада, унинг «Феррари»си таъмир қилиб бўлмайдиган даражага тушганди.
Шундан буён португалиялик юлдузнинг ҳаётида кўп нарса ўзгарди: жамоаси (энди «Реал»), «тойчоғи» (энди кўзни қамаштирувчи «Бентли») ва ҳаттоки, автомобиль мойи ҳам. Аниқроқ айтганда, Роналду энди Сastrol мойи рекламасида табассум қиляпти. Боз устига, бу мой нафақат фалокат, балки автонинг одатий носозликлардан ҳам сақлашига кафолат бермоқда. Реклама ролигидаги сценарий бўйича Роналду машинада бепоён чўлни босиб ўтади, қорли трассада тезлик билан «учади», ўнқир-чўнқир тош йўлларини писанд қилмайди ва охирида кучли жалада шаҳар йўлидаги «пробка» (тиқилинч)дан осонликча ўтади. Буларнинг орасига Роналдунинг футбол майдонидаги чиройли ҳаракатлари (голлари, рақибларни алдаб ўтиши ва қийин вазиятларда тўпни ўзида олиб юриши) жойлаштирилган. Қисқаси, роликни кўрган кишининг Castrol Еdgе автомобиль мойини харид қилишни хоҳлаб қолиши эҳтимоли баланд.
|