Журналист” реалити шоуси иштирокчиси Феруза Фаттахованинг 2-босқич вазифаси
(Берилган номер орқали Роксана билан қўнғироқлашиб олганимизда, MTVA
тақдимот маросими ва ТМ каналини 5 йиллик байрамларига тайёргарлик
туфайли бандлигини айтиб, суҳбатни чоршанба кунига белгиладик.
Белгиланган куни Роксана билан қўнғироқлашиб ТМ каналига келдим.
Роксана сьёмкада бўлганига бироз кутдим. Ниҳоят у сьёмкадан чиқди.
Кўринишидан бироз бетоблиги сезилмади. У мени очиқ чеҳра билан қарши
олди.
Суҳбат мавзусини сўраганида, дилдан суҳбатлашамиз дедим. Шунда
Роксана шахсий ҳаётдан саволлар бермаслигимни сўради. Шунинг учун
суҳбат мавзуси шахсий ҳаётдан ташқарида бўлди. Суҳбат учун аниқ бир
мавзу танламадим ва саволларни кечаги бўлиб ўтган MTVA тақдимот
маросими ҳақида бошладим. Марказни 5 йиллик байрами ҳақида сўраш эса,
ҳамма ёқда маълумот берилаётган ва байрамдан сўнг яна кўп марта
ёритиладиган мавзу бўлгани учун, бу ҳақида анъанавий саволлар бермадим.)
Феруза
Фаттохова: – Кечаги бўлиб ўтган MTVA тақдимот маросими ҳақида таъсуротларингиз?
Роксана: – Таъсуротларимми? Таъсуротларим зўр. MTVA тақдимот маросими зўр бўлди. Жудаям чиройли тайёргарлик кўрилган.
Ф.Ф.: – Нима деб ўйлайсиз, бу йилги MTVA тақдимот маросими,
ўтган йиллардагисидан нимаси билан фарқ қилди? Ўзгаришлар нимада бўлди
деб ўйлайсиз?
Р.: – Бу йилгисига-чи, алоҳида тайёргарлик кўрилган. Бу ҳамма
нарсадан кўриниб турибди. Масалан, саҳна декорациясидан тортиб,
бошловчиларни танлашганигача, мусиқий чиқишларгача жуда катта
тайёргарлик кўрилган.
Ф.Ф.: – Алоҳида нимага урғу бериб ўтган бўлардингиз?
Р.: – Ўтган йиллардаги йилни энг яхши эркак хонанда номинациясида
ғолиб бўлган Тохир Содиқов, Сардор Рахимхон, Улуғбек Раҳматуллаев бу
йилги учта номинантларни қўшиқларини айтиб чиқишгани жудаям чиройли
чиқди. Жудаям бир креативный янгича йўналишда. Бундан ташқари, Янги
авлод фестивалида иштирок этаётган болачаларни чиқиши, гимнастларни
чиқиши қизиқ бўлди.
Ф.Ф.: – Унда бу йилгиси сизда кўпроқ таъсурот қолдирибди-да?
Р.: – Ҳаммаси яхши чиққан. Ҳаммаси ўзига хос.
Ф.Ф.: - Имиджингиз устида ким ишлайди?
Р.: – Ўзимизни стилистлар.
Ф.Ф.: - Асосан кимлар?
Р: – Бехзод.
Ф.Ф.: – Унга юз фоиз ишонасизми? Ёки имиджингиз устида тортишиб турасизми?
Р.: – (ўйланиб туриб) Юз фоиз ишонаман деб этолмийман, ну ҳар холда
имиджим, сочимни укладкаси, макияж устида кўпинча тортишувлар, спорлар
бўлиб туради. Давай мана бунақа қилиб қўяман деса, ман бунақа қилиб
кўрамиз дейман. Юз фоиз уни фикри билан рози бўлолмийман.
Ф.Ф.: – Агар бирор бир фикрга келадиган бўлсангиз, осон, тез фикрга келасизми? Ёки?
Р.: – Агар ўша таклиф қилинаётган фикр менга ёқса, менга тўғри келса рози бўламан. А, нимасидир ёқмаса конечно рози бўлмайман.
Ф.Ф.: – Ўзи умуман ҳаётда иккиланадиган инсонмисиз?
Р.: – Бу вазиятга қараб. Ҳозир бир нарса дейишим қийин. Кайфиятга ва вазиятга қараб.
Ф.Ф.: – А биринчи эфирга чиққан кунингиз эсингиздами? Радиода ва ТВМда?
Р.: – Конечно эсимда. Бунақа нарсани эсдан чиқариб бўладими?
Ф.Ф.: - У қайси йиллар эди?
Р.: -Ҳадемай ТВМ каналини беш йиллигини нишонласак, ТВМда
ишлавотганимга беш йил бўлди. У вақтда "Юлдузли пайшанба” деган
кўрсатувлар бўларди. Радиода почти етти йил бўлди почти, олти йил-де.
Ф.Ф.: – Агар ҳаёт бир хил давом этаётган бўлса, кутилмаганда ҳаётингизни ўзгартириб юборган воқеа бўлганми?
Р.: – (ўйланиб туриб) Унақа воқеалар кўп бўлган. Яхши томонга ҳаётимни ўзгартирган.
Ф.Ф.: -Аниқ эсизда қолгани?
Р.: – Унақа шахсий ҳаётим ҳақида досканальный ҳамма нарсани гапириб берадиган одатим йўқ. Шахсий ҳаёт бу шахсий ҳаёт.
Ф.Ф.: – А бу ерда шахсий ҳаётингиздан эмас, ўзи умуман ҳаётда қанақадир эсда қоладиган воқеалар бўлади-ку?
Р.: – (яна ўйланиб туриб) Бунақа воқеалар кўп бўлган.
Ф.Ф.: – Демак, аниқ биттасини эслолмаяпсизми?
Р.: – Бўлгану бу ҳақида гапиргим келмаяпти.
Ф.Ф.: – Нимага?
Р.: – Бу ўзимни шахсий сирлигимча қолсин. Қайсидир маънода мени
шахсий ҳаётимга тегишли бўлган воқеалар, шунга. Бу ҳақида гапиргим
келмаяпти.
Ф.Ф.: – Машҳурлигингиз ҳеч ҳаётингизга таъсир қилганми?
Р.: – Биринчидан мен ўзимни машҳур одам деб ҳисобламийман. Шунчаки ўзимни яхши кўрган касбим билан шуғулланвомман.
Ф.Ф.: -Барибир мухлисларингиз бор-ку. Демак қайсидир маънода машҳурсиз.
Р.: – Ҳа, мухлисларим бор тўғри.
Ф.Ф.: -Машҳурлигингизни унда ижобий ёки салбий таъсирлари бўлгандир?
Р.: - (бироз ўйланиб) Ижобий таъсир қилган. Ишларни ҳал қилишда.
Ф.Ф.: – Салбий таъсирлари ҳам бўлганми?
Р.: – Бўлган.
Ф.Ф.: – Қаерларда салбий таъсири бўлган? Қай тарафлама?
Р.: – Масалан қаранг, барибир кўпчилик қатори қаерларгадир бориб
ҳамма қатори дам ололмийсиз. Барибир постоянно под микроскопом.
Дугоналарингиз билан кафеларда ўтириш, паркларга, ёки тоғда дам
олишларга чиқолмийсиз.
Ф.Ф.: - Нимага? Дам олишларга чиқмийсизми?
Р.: – Йўқ, чиқаман, барибир ўзингизни бемалол ҳис қилиб, бемалол дам ололмайсиз.
Ф.Ф.: – Унда касбингизни танлаганиздан афсусланган вақтларингиз бўлганми?
Р.: – Йўқ.
Ф.Ф.: – Хурсанд бўлган вақтлариз?
Р.: – Кўп бўлган. Ўзимга ёққан касбни танлаганман.
Ф.Ф.: – Ҳаётда мустақил инсонмисиз?
Р.: – Даже можно сказать очень самостоятельно.
Ф.Ф.: – Неччи ёшингиздан? Ёки ёшлигизданми?
Р.: – Ёшлигимдан!
Ф.Ф.: – Оилада нечта фарзандсиз?
Р.: – (кулиб) Йўқ. Шахсий ҳаётга тегишли бўлган ҳар қандай саволга жавоб бермайман.
Ф.Ф.: – Унда диктофонни ўчирганимда ўзим учун айтасизми?
Р.: – Журналистлар билан гаплашганда эҳтиёт бўлиб гаплашиш керак.
Ф.Ф.: - А ман журналистмасман ҳали?
Р.: – Ҳар ҳолда бошлабсиз, главный первый шаг!
(бироз кулишдик)
Ф.Ф.: – Сиз кўрсатув олиб борувчисисиз. А, ўзингиз асосан қайси жанрдаги кўрсатувларни кўрасиз?
Р.: – Исторический познавательный кўрсатувлар бўлади-ку. Ёки
ҳайвонот олами ҳақидаги, соҳангизга тегишли бўлмаган. Юлдузларни
ҳаётига таъллуқли бўлмаган, шоу бизнесга алоқаси бўлмаган. Информация
берувчи кўрсатувларни. Ўзингиз учун янги маълумотлар оладиган
кўрсатувлар, тарих, коинот ҳақидаги…
Ф.Ф.: – Шуларга қизиқасизми?
Р.: – Ҳар соҳадан оз-озгинадан маълумотга эга бўлиш керак. Бунақа кўрсатувлардан одам ўзига қанақадир информация олади.
Ф.Ф.: -Айнан қайси, тарих, коинот, животный?
Р.: – Медицинага! Агар ҳозирги касбимни эгалламаган бўлганимда
пластический хирург бўлган бўлардим. Хирургларни иши, ўзгартиришади-ю
кўз шаклини, юзини, бурнини…
Ф.Ф.: – А ўзингиз шундай операция қилдирган бўлармидингиз?
Р.: – Йўқ ҳеч қачон, ўзгартирмаган бўлардим. (кулади)
Ф.Ф.: – А Режиссёр бўлганингизда-чи, қандай жанрдаги кўрсатувлар олган бўлардингиз?
Р.:- Ўзи мени касби режиссёр-ку! Телевидение режиссёрлигини битирганман.
Ф.Ф.: – Келажакда қандай кўрсатувлар олиш ниятингиз бор?
Р.: – Келажакда ўша познавательний кўрсатувлар…
Ф.Ф.: – Кўрсатувларда сьёмка жараёнида ҳаяжонланасизми? Ўзиздан қанақа ўтказасиз ҳаяжонни?
Р.: – Ҳохласез хохламасез ўтказворасиз ҳаяжонни. Ҳаяжон билан битта
дубл, иккита дубл қиласиз, учта дубл қиласиз. Мана кеча тақдимотни
телевизион версияси суратга олинаётганда ҳам ҳаяжон бор эди…
Ф.Ф.: - Лекин тадбирларда иложи йўқ-ку дублларни?
Р.: – Иложи йўқ, мана кеча совуқда шунча одам сьёмка қилиб турибди.
Уларни олдида ҳаяжон деб туролмайман-ку. Ўзим ҳам шамоллаб қолдим.
(қўлидаги кружкага ишора қилиб) Мана терафлю ичиб ўтирибман.
Барибир, ўзизни қўлга олиб ишлашга мажбур бўласиз.
Ф.Ф.: – Демак ҳаяжонни енгасиз?
Р.: – Ҳа, барибир енгишга мажбурсиз.
Ф.Ф.: – Интернет оламига қизиқасизми?
Р.: – Кўпинча интернетда кунига масалан, бир икки-соат вақтим интернетда ўтади.
Ф.Ф.: – Қайси сайтларда кўпроқ ўтирасиз? (шу саволни берганимда худди шахсий ҳаёт ҳақида савол берганимдек қарашлар бўлди)
Ф.Ф.: – (кулиб) Шахсий ҳаётга ўтмадим.
Р.: – (ўзи ҳам кулиб) Тўғри, бу личныймас. Сайёдни кўриб тураман,
нималар ёзди экан деб! Одноклассникида ҳам. Барибир, ишим деб касбим
деб, кўпинча ўртоқларим билан учрашгани ҳам вақтим бўлмайди-де. Сайтлар
кўп.
Ф.Ф.: – Айнан қайси сайтда?
Р.: – Масалан поисковая системада кўп бўламан. Ўзимга керакли маълумотлар…
Ф.Ф.: – Демак, ўзизга керакли бўлган маълумотлар учун интернетда ўтирасиз?
Р.: – Ҳа. Информация олиш учун. Масалан, Lenta.ru… га ўхшаш сайтлар…
Ф.Ф.: – Ўзингиз ҳақингиздаги маълумотларга қизиқасизми?
Р.: – Йўқ, ўзим тўғримдаги маълумотларга қизиқмайман. Ўзи ман
ҳақимда қанақадир маълумотлар бўлса дўстларим дарров телефон қилиб
этишади, сан ҳақингда ёзишибди деб.
Ф.Ф.: – Кейин сиз ўшанга кириб ўқийсизми?
Р.: – Ҳа, нима деб ёзишибди деб кириб қизиқаман.
Ф.Ф.: – Сайёд. сом сайти ҳақида умуман фикрларингиз?
Р.: – Фикрим яхши.
Ф.Ф.: - Салбий тарафлари, ёқмаган тарафлари борми?
Р.: – Йўқ.
Ф.Ф.: – Йўқми?
Р.: – Главний Сайёд ҳам шахсий ҳаётга аралашмаса! Ҳар холда шахсий
ҳаётга аралашган, таъллуқли бўлган информациялар кам кетади-ку. Лекин
битта информация менга умуман ёқмаган "Жамила Ғофурова ижарага куёв”
деб чиқаришган информация.
Ф.Ф.: – Агар бу нарса ҳақиқат бўлганида-чи?
Р.: – Ҳақиқат бўлган, бўлмаган тақдирда ҳам, манимча ҳар бир инсон
ўзини шахсий ҳаётига эга. Ижарага оладими куёвини, ё ҳақиқатдан эрга
тегадими….
Ф.Ф.: – Барибир мухлисларга бу қизиқ-ку?
Р.: – Не надо всё личное поставлять на показ! Мухлислар учун нима
қизиқ, янги роллари, янги фильмлари. Манимча мухлисларни кўзида, кимдир
учун барибир идеал ўша қиз. Унақа шахсий тарафларини кўрсатиш шарт эмас.
Ф.Ф.: - Демак битта шу тарафи ёқмайди?
Р.: – Умуман ҳар хил сайтларда шахсий ҳаётга таъллуқли бўлган
маълумотлар ёқмайди! Шахсий ҳаёт бу барибир ўзини қайсидир маънода, ҳар
бир одамни ўзини шахсий круги бўлса керак, туда никого не запускается.
Ф.Ф.: – А папараци лойиҳаси мисол учун сизни кутилмаган
вазиятда суратга олишган бўлса, бунақа вазиятга қандай қарардингиз? А
майли, дейсизми?
Р.: – Йўқ. Без моего ведома, без моего мнения рухсат бермасдим.
Ф.Ф.: – Ҳазиллар бўлса-чи?
Р.: – Агар бу конечно ишга таъллуқли бўлса, ҳеч қанақа қаршилигим бўлмайди!
Ф.Ф.: – Келаётган янги йилларни қаерда кутиш ниятларингиз бор?
Р.: – Иш, янги йил куни ҳам. 31 чида ҳам иш.
Ф.Ф.: – Ўтган йилни қаерда кутгансиз?
Р.: – Ишда!
Ф.Ф.: - Ҳар йили ишда кутаркансиз-да?
Р.: – (кулади) Ҳа, ҳар йили ишда!
Ф.Ф.: - Ниятингиз бўлганмиди у бу жойда кутиш?
Р.: – Ўзи ният бору, лекин кейинчалик балки оила даврасида. Лекин
ҳозир барибир қанақадир ишда кутиш манга ёқади. Ўзимга шу вазият
маъқул-ки, ишлаб кутвомман янги йилни. Бўлмаса, давно этардим, короче я
пошла домой деб. (кулади)
Ф.Ф.: – Ўзи қандай дам олишни маъқул кўрасиз? Ёлғиз қолишними ёки дўстлар даврасида?
Р.: – Бир хилда по моему ҳаммадаям ситуация бўлса керак. Бир хилларида ёлғиз қолиш.
Ф.Ф.: – Айнан ёлғиз қолганизда қаерларда ўтиришни яхши кўрасиз?
Р.: – Фақат уйда.
Ф.Ф.: – Фақат уйдами?
Р.: – Фақат уйда. (кулиб) Мой дом, моя крепость.
Ф.Ф.: -Табиат қўйнидами, сув бўйида, тинчроқ жойда ўтириш ёқмайдими?
Р.: – Йўқ. Ман ўзимни фақат уйда спокойно ҳис қиламан. Только дома.
Чтобы ҳеч ким не доставал. Телефонлар ўчирилади. Всё и маза қилиб дам
оламан.
Ф.Ф.: – А унда кунни қайси вақтида ишлаган яхши деб
ўйлайсиз, ёки сизга қайси вақт ишлаш қулай, мисол учун эрталаб, обедда,
кундузи, кечқурун?
Р.: – Фақат эрталаб эмас. Можно обедда, можно кечқурун, можно даже кечаси!
Ф.Ф.: - Фақат эрталаб эмас! Буни бугун ҳам билдик. (Чунки суҳбат вақти учун эрталаб қўнғироқлашишимиз керак эди, лекин ….. биз кечки вақт учрашдик)
Р.: – (кулиб) Ҳа, фақат эрталабмас!
Ф.Ф.: - Биламан! Ўзи ҳаммани вақти эрталаб эмас, шоу бизнес оламида!
Р.: – Ўзи бизни ишимиз ҳам кеч тугайди. Ҳамма қатори соат 6 дан
кейин ишдан чиқиб, дам олинмийди. Иш кеч тугаганига барибир кеч
турасиз, ҳоҳласез, ҳоҳламасез.
Ф.Ф.: – Ишлашингизга йил фаслларини аҳамияти борми?
Р.: – Йўқ. Фаслни аҳамияти йўқ. Лекин ёзда кўпроқ одамни дам олгиси
келади. Қаерларгадир боргиз келади. Лекин фаслни аҳамияти йўқ.
Ф.Ф.: – Сизга қанақа саволлар беришса ёқмайди?
Р.: – Шахсий ҳаётимга таъаллуқли бўлган, (кулади) шахсий ҳаётимга аралашган (хандон отиб кулади)
Ф.Ф.: – Мухлисларга тилакларингиз? Саййод сом сайтига!
Р.: – Фақат яхшилик тилайман. Ўзимга нимани тиласам уларга ҳам шуни тилайман!
Ф.Ф.: - Суҳбат давомида ёқмаган саволлар бўлдими? Фақат шахсий ҳаётга тегишли саволлардан ташқари.
Р.: – (кулиб) Шахсий ҳаётдан ташқари! (сал жиддийлашиб) Йўқ, нормально.
Ф.Ф.: - Ну, нормально? Раҳмат!
Р.: – Сизга ҳам раҳмат! Ишингизда омад!
(Суҳбатни шу ерда тугатдик. Роксана кечаги MTVA тақдимот маросимида
сьёмка вақти, ҳаво совуқ бўлганлиги учун бироз шамоллаб қолган экан.
Шунинг учун суҳбат давомида суратга олишга розилик бермади. Ўзим ҳам
бироз мазам бўлмагани учун уни заставлять қилмадим. Роксана менда яхши
таъсурот қолдирди. У шахсий ҳаётга оид ҳар қандай саволни четлаб
ўтадиган, ўз шахсий доирасига эга, сирли инсон сифатида тутди ўзини. У
билан суҳбатлашиш давомида буни сезиш қийин эмасди. Журналист сифатида
у билан дилдан суҳбатлашиш деярли мумкин эмасди назаримда.)
Феруза Фаттохова
- Роксана; плюс томонлари:
Узига караб, чиройли булиб кеган, гохида баъзи журналистлар, интервью
олгани ўзларига қарамай келишади, сухбатлашишга хам иштиёқ бўлмайди.
Хурсанд килган томони яна шундан хам иборатки, интервью пайтида
диктофон ишлатдилар, шундай журналистлар борки, хотирага таянишади,
яьни… "сиз жавоб бераверинг, мени эсимда колади, еки, секинроқ
гапиринг, ёзишга улгурмаяпман…
Минус томони: Ўзига оро беришга вақт топгану,
лекин, бериладиган саволлар устида бош қотиришга вакт бўлмаган
кўринади… интервью "импровиз” тарзида ўтди… саволлар ўз ўзидан келиб
чиққан холда берилди… менимча, интервьюга янада яхшироқ тайерланиш,
хеч бўлмаганда, 1-2 та қизикроқ, интригали саволлар бериш керак
- Сайёд: Роксананинг
ўзига урғу берилган, шундай бўлганда хам қизиқ тарафлари очилмаган,
масалан исм тарихи, балки бу тахаллусдир? Унинг қисқача биографияси
йўқ, у ердан хам қизиқ фактлар топса бўларди. Марказ канали хаёти тўлиқ
очиб берилмаган, фаолиятга боғлиқ бир қанча саволлар берилса бўларди,
масалан кўрсатувдаги хонандаларнинг клипига алоқаси, кўрсатувдаги
экспертлар қандай ва ким тарафидан танланади, бадиий кенгаш хақида ва
хоказо. Суратга олиш имкони бўлмаган тақдирда уни юборишга кўндириш
қийин эмасди, суратлар айтарли йўқ! Шунингдек шахсий саволларга жавобни
хам олиш учун харакат керак бўлган. Бу синов босқичлигидан ва
Роксананинг хам фикридан билган бўлсангиз яхшилаб кўндирсангиз ютган
бўлардингиз. Журналистикада кўндиришда хам махорат алохида зарур.
Биринчи ишга жуда яхши, бу иштирокчи ьир икки вазифада яхши натижалар
кўрсатишига аминман.
Батафсил 7х7 газетасида
|