Тошкентнинг «Роҳат» пости яқинида лумизун оғир юк машинаси билан тўқнашиб кетди. Бу ҳақда Facebook’даги “Водители Ташкента” гуруҳида хабар ва фотосуратлар қолдирилган.
Ҳодиса 26 июнь, пайшанба куни маҳаллий вақт билан 13:00-14:00 оралиғида содир бўлган.
Лимузин юк автомобилининг орқа томонига бориб урилган, лимузиннинг олд қисми юк машинаси остига кириб қолган. Авария гувоҳларининг сўзларига кўра, ҳодиса жойига иккита шошилинч ёрдам машиналари етиб келган.
Ҳодиса натижасида жабрланганлар ва қурбон бўлганлар тўғрисида аниқ маълумотлар йўқ.
|