Статистика |
XOZIR SAYTDA 1 MEXMON 1 FOYDALANUVCHI 0 |
|
| | |
| Главная » 2009 » Сентябрь » 3 » РИВАЛДО, ЖЕПАРОВ ВА АҲМЕДОВ....
16:54 РИВАЛДО, ЖЕПАРОВ ВА АҲМЕДОВ.... |
Хабарингиз бор, мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони «Бунёдкор» миллий чемпионатимизнинг жорий мавсумида ҳозиргача ўтказилган барча учрашувларда ғалаба қозониб, юз фоизлик натижани қайд этган ҳолда, якка пешқадам бўлиб турибди.
Жамоанинг муваффақиятларида, албатта, барчанинг, айниқса, футболчиларнинг муносиб ҳиссалари бор. Хусусан, бразилиялик футбол юлдузи Ривалдо барча жабҳада жамоадошларига ўрнак бўляпти. Айни пайтгача Ривалдо рақиблар дарвозасига 18та тўп киритган ҳолда, 9та голга ассистентлик қилган (бунга 23-тур доирасидаги «Бунёдкор»-«Шўртан» учрашуви ҳам киритилган) ва 27 очко тўплаган ҳолда «гол+пас» рўйхатимизни бошқариб бормоқда. "ИнтерФУТБОЛ" газетасининг экспертлари маълум қилишларича унинг юқори поғоналарида «Бунёдкор» ва «Пахтакор» футболчилари боришмоқда. Бу бежиз эмас, албатта. Зеро, бу икки жамоа рақиблар дарвозасига энг кўп тўп киритишган. «Қалдирғочлар» ҳисобида 61, «шерлар»да эса 42та гол мавжуд. Бундан кўриниб турибдики, Луиз Фелипе Сколари шогирдлари ҳар бир ўйинда 3,05тадан тўп киритишган. «Пахтакор»да эса бу кўрсаткич 2,21га тенг. Ўз-ўзидан маълумки, энг кўп гол урган футболчилар ҳам ушбу клубларда жамланишган.
Тўп киритиш бўйича иккинчи ўринни чилилик легионер Хосе - Луис Вильянуэва эгаллаб турибди. У шу кунгача рақиблар дарвозасини 10марта аниқ нишонга олган. Бироқ Вильянуэва шерикларини қулай вазиятга чиқаришда анча «қизғанчиқ» экан. У бор-йўғи битта голга ассистентлик қилган, холос. Умумий рўйхатда ҳам иккинчи ўринни яна бир «бунёдкорчи» Сервер Жепаров эгаллаб турибди. Ўтган йили Осиёнинг энг яхши ўйинчиси унвонини қўлга киритган ва чемпионатимиз тўпурари бўлган Сервер жорий мавсумда унчалик ёрқин ўйин намойиш этолмаётган бўлсада, жамоаси ғалабаларига муносиб ҳиссасини қўшмоқда. Жепаров 8та тўп киритиб, 7 марта жамоадошларини қулай вазиятга чиқарган.
Турнир жадвалида иккинчи ўринда поғонада бораётган «Пахтакор» «гол+паc» рўйхатида ҳам асосий рақобатчисига имкониятни бой бермоқда. Гарчи Одил Аҳмедов бу йилги мавсумда барқарор ўйин намойиш этаётган бўлсада, рўйхатимизда 3-поғонада бормоқда. У 7та тўп киритиб, 6та голга ассистент бўлган. Яна бир «пахтакорчи» Александр Гейнрихнинг ҳам натижаси чакки эмас, ҳар ҳолда. Саша билан ўз ўрнини бўлишиб турган Анвар Солиев ҳам жорий мавсумда яхши ўйин кўрсатмоқда.
Гарчи жамоаси турнир жадвалининг сўнгги поғоналарида бораётган бўлсада, «Бухоро» ҳужумчиси Лочин Солиев ҳам анча сермаҳсул чиқиб қолди. У 9та тўп киритиб, 2та чиройли пас узатган ва умумий ҳисобда 11 очко тўплаган. Таъкидлаш жоизки, бухороликлар 15-поғонада боришаётган бўлсада, ўзларидан юқори ўриндаги айрим жамоалардан кўп тўп киритишган, яъни Рауф Инилеев шогирдлари рақиблар дарвозасини 23 маротаба ишғол қилишган ва бу олий лигадаги 9-кўрсаткичдир. Шунингдек, «Шўртан»нинг туркманистонлик легионери Артур Геворкян, Бахтиёр Ҳамидуллаев, Мўйдин Мамазулунов (иккаласи «Олмалиқ»), Алишер Холиқов («Нефтчи»), Шуҳрат Мирхолдиршоев («Андижон») ва Шерзод Раимжонов («Хоразм»)лар ҳам яхши натижаларни қайд этишган. Тожиевларнинг тўнғичи Зайниддин Хитойга йўл олмаганида, балки ўз ҳисобидаги голлари ва паслари сони янада ошириб олган бўлармиди?
Баъзи футболчилар гол уришдан кўра, кўпроқ пас беришни ёқтиришади. Шундайлар қаторига «Нефтчи» ярим ҳимоячиси Иқбол Акрамовни киритиш мумкин. У жамоадошларини 5 марта қулай вазиятга чиқарганига қарамай, ўзига тўп киритиш насиб этмаган. «Насаф» сардори Ботир Қораев (4та пас)ни ҳам киритиш мумкин. Умуман олганда, рўйхатимизда бундай футболчилар кўпчиликни ташкил этишади. Футбол жамоавий ўйин саналади. Жамоаси ғалабасига ҳар бир футболчи турлича ҳисса қўшади. Кимдир голи, кимдир аниқ тўп ошириши туфайли. Асосийси, клубнинг ютуғи. Ахир шахсий манфаатдан жамоаники устун туриши ҳеч кимга сир эмас. Яна шуни ҳам таъкидлаш лозимки, биринчи даврада ёрқин ўйин намойиш этолмай, давралар оралиғидаги танаффусда жамоасини алмаштиришга мажбур бўлишган айрим ўйинчилар ҳал қилувчи даврада анча «очиллишди». Жумладан, Улуғбек Бақоев («Динамо»), Ислом Иномов, Ренат Байрамов (иккаласи «Андижон»)лар шундайлар қаторига қўшиш мумкин. Улар қисқа фурсат ичида янги жамоаларига мослашиб олишди ва ўз голлари билан жамоалари ютуғини таъминлашмоқда.
Ушбу рўйхатни тузишда бизга клубларнинг мураббийлари, футболчилари, матбуот котиблари ва ҳамкасбларимиз баҳоли қудрат ёрдам беришмоқда. Фурсатдан фойдаланиб, уларга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Қуйида эса эътиборингизга «гол+пас» рўйхатининг 19-турдан кейинги ҳолатини ҳавола этамиз. «Гол+пас» тизими бўйича 19-турдан кейинги вазият Футболчи Жамоаси Гол «Пас» Жами Ривалдо «Бунёдкор» 18 9 27 Сервер Жепаров «Бунёдкор» 8 7 15 Одил Аҳмедов «Пахтакор» 7 6 13 Анвар Солиев «Бунёдкор» 9 3 12 Александр Гейнрих «Пахтакор» 9 3 12 Хосе-Луис Вильянуэва «Бунёдкор» 10 1 11 Лочин Солиев «Бухоро» 9 2 11 Артур Геворкян «Шўртан» 7 4 11 Зайниддин Тожиев «Пахтакор» 6 5 11 Бахтиёр Ҳамидуллаев «Олмалиқ» 5 6 11 Алишер Холиқов «Нефтчи» 9 1 10 Мўйдин Мамазулунов «Олмалиқ» 7 2 9 Ш.Мирхолдиршоев «Андижон» 6 3 9 Шерзод Раимжонов «Хоразм» 3 6 9 Камолиддин Мурзоев «Насаф» 7 1 8 Баҳодир Насимов «Динамо» 6 2 8 Виктор Клишин «Андижон» 6 2 8 Жасур Ҳасанов «Бунёдкор» 2 6 8 Музаффар Умрзоқов «Локомотив» 6 1 7 Александр Востриков «Олмалиқ» 6 1 7 Анвар Бердиев «Нефтчи» 5 2 7 Фарҳод Тожиев «Пахтакор» 4 3 7 Игорь Таран «Шўртан» 4 3 7 Станислав Андреев «Пахтакор» 3 4 7 Рўзим Аҳмедов «Пахтакор» 5 1 6 Сирожиддин Сайфиев «Динамо» 5 1 6 Владимир Баранов «Хоразм» 4 2 6 Ж. Жиямуродов «Насаф» 4 2 6 Суҳроб Неъматов «Бухоро» 4 2 6 В. Постольтаев «Қизилқум» 4 2 6 Олег Мельник «Насаф» 3 3 6 Шерзод Каримов «Пахтакор» 3 3 6 Асқар Жадигеров «Андижон» 3 3 6 Эдсон Рамос «Бунёдкор» 2 4 6 Мирзакамол Камолов «Андижон» 2 4 6…
|
Категория: Новости Футбола |
Просмотров: 901 |
Добавил: JAVOXIR
| Рейтинг: 5.0/1 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
| |
|
|