Сўннги
икки мавсумни Тошкентнинг "Бунёдкор" клубида ўтказган Ривалдо ҳозирги
пайтда эркин агент ҳисобланади. Ёзда оммавий ахборот воситаларида
"Барселона" ҳамда "Милан"нинг собиқ аъзоси "Мальорка”га ўтиши
мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқатилганди. Шунингдек, Ривалдо ўзи
призидент ҳисобланган "Можи Мирим" жамоаси сафида ҳам ўйнаши мумкинлиги
ҳақида миш-мишлар бор эди.
"Мени Мольоркада кўришлари билан
дарҳол ушбу шаҳарнинг маҳаллий клубига ўтишим мумкинлиги ҳақида гаплар
тарқаганди. Бошқа тарафдан эса "Можи Мирим"да ўйнашим ҳақида ҳам
ёзилганди. Буларнинг барчаси ҳақиқатдан анча узоқ бўлган гаплар. Мен
ҳозирча келгуси фаолиятим ҳақида ҳеч нарса деёлмайман. Ҳозирги вақтда
мен "Бунёдкор" билан айрим саволларни ҳал қилмоқдаман",- деди Ривалдо.