Қримнинг 93 фоиз аҳолиси яриморолнинг Россия таркибига қўшилиши учун овоз берди. Бу ҳақда «РИА Новости» ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Экзит-полл маълумотлари шундай натижаларни тақдим этган. Овоз бериш жараёнида сайлаш ҳуқуқига эга бўлган қримликларнинг 73,41 фоизи – тахминан 1,5 миллион киши иштирок этган.
Референдум бюллетенларида сайловчилар икки савол: «Сиз Қримнинг субъект ҳуқуқида Россия Федерациясига қўшилиши учун овоз берасизми?» ва «Сиз Қрим Республикасиниг 1992 йилги Конституцияси қайта тикланиши ва Қрим Украинанинг бир қисми бўлиб қолиши учун овоз берасизми?»дан бирига ижобий жавоб бериши керак эди.
Қонунга кўра, референдум иштирокчиларининг ярмидан кўпи овоз берган савол маъқулланган деб ҳисобланади. Қримдаги референдум 16 март, якшанба куни бўлиб ўтди.