Статистика |
XOZIR SAYTDA 1 MEXMON 1 FOYDALANUVCHI 0 |
|
| | |
| Главная » 2009 » Сентябрь » 8 » Рекордлар оламида
|
«Гиннес рекордлар китоби»нинг илк нусхаси 1955 йил 27 августда Ирландиянинг «Гиннес» пиво ишлаб чиқарувчи корхонасининг буюртмасига кўра чоп этилган. Шу кунга қадар у 100дан ортиқ мамлакатларда 100 миллиондан зиёд нусхада чоп этилиб, 23дан ортиқ тилга ўгирилган. Фақатгина Қуръон, Инжил ва «Мао Цзедун иқтибослари» китобларигина «Гиннес рекорлар китоби»дан кўпроқ нусхада чоп этилади. Ҳар йили «Гиннес рекордлар китоби»га кириш учун 40 минг нафар номзод даъвогарлик қилади. Қуйида китобга киритилган антиқа рекордлар билан танишишингиз мумкин. Лондон яқинидаги Стивенэйж шаҳрида истиқомат қилувчи 70 ёшли Иcобел Варли дунёдаги энг кекса татуировкали буви ҳисобланади. Унинг бошидан товонигача рангли гуллар чизилган тату билан тўла. 36 ёшли америкалик Доналд Горскни «биг мак» қироли деб аташади. Чунки у умри давомида Мак Доналдс компанияси маҳсулоти бўлган «биг мак» бутербродларининг 23000 тасини паққос туширган. Перу фуқароси Фулвия Селика Сигуас Сандовал 64 та жарроҳлик амалиётини бошидан ўтказганлиги билан рекорд ўрнатган. Ҳозир у телевидениеда бошловчилик қилади. 28 ёшли Юй Чженхуань исмли хитойлик йигит дунёдаги энг кўп тукли инсон ҳисобланади. У гипертихоз касалига чалинган. Шифокорлар Юй яхши эшитиши учун мунтазам равишда унинг қулоғини туклардан тозалаб туришади. Британиялик Гарри Тернер юзига 153та қисқич жойлаштириб чиқишга муваффақ бўлган. Бу билан у ўзи аввал ўрнатган 133талик рекордни янгилади. Бўйларининг узунлиги 86 сантиметрни ташкил этувчи америкалик Жон ва Грег Райслар дунёдаги энг митти эгизаклар ҳисобланишади. Улар кўчмас мулк савдоси ва телемаҳсулотлар ишлаб чиқариш корхонасига эгалик қиладилар. Митти эгизаклар ўз касблари орқали миллионлаб доллар ишлаб топишади. Шунинг учун уларни энг бой митти эгизаклар деса ҳам бўлади. Чихуахуа зотли Heaven Sent Brandy лақабли кучук дунёдаги энг митти ит ҳисобланади. Унинг тана узунлиги, яъни бурун учидан думигача бор-йўғи 15,2 сантиметрни ташкил этади. ҳар бир инсон қачонлардир, билиб-билмай танасининг бирон бир жойини синдириб олиши мумкин. Америкалик мотокаскадёр Роберт Крег Книвел эса бу борада рекорд ўрнатган бўлиб, бугунга қадар унинг 435 маротаба омади чопмаган. Дўзах махлуқи деб аталувчи саккизоёқ танасига нисбатан энг катта кўзга эга жонивор ҳисобланади. Унинг кўз диаметри 2,5 см бўлиб, танасининг узунлиги эса 28 см ташкил этади. Агар инсоннинг ҳам ана шундай мутаносибликда (1:11) кўзлари бўлганида, уларнинг ҳар бири футбол тўпидай бўларди.
|
Категория: QIZIQARLI |
Просмотров: 1121 |
Добавил: I_Løve_Musiç
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
| |
|
|