YAKSHANBA, 2024.12.29, 11:11
SMS SHERLAR, SMS TABRIKLAR, SMS SEVGI WWW.SHERLAR.UZ
Приветствую Вас MEXMON | RSS

Menu
Категории раздела
Новости Футбола
ozbekiston chempionat. jahon chempionati. evropa chempionati
ШОУ-Бизнес
Узбекский Шоу Бизнес JAHON SHOU BIZNES SHAHZODA RAYHON BOJALAR RAYXON.UZ SHAXZODA.UZ
SMS YUBORISH
BEPUL SMS YUBORISH UCELL MTS BEELINE PERFECTUM UZMOBILE BUTUN JAHONGA
QIZIQARLI
ENG QIZIQ AJOYIB PRIKOL ZOR MALUMOTLAR WWW.SHERLAR.UZ DA
MP3 KO`CHIRISH
BEPUL MP3 KOCHIRISH UZBEK RUS ARAB JAHON SHAXZODA RAYHON BOJALAR QASHQIRLAR MAKONI
MOBIL TELEFONLAR UCHUN
SOTKA UCHUN TEMA NOKIA TEMA MP3 JAVA KLIP KINO ZOR TEMALAR
Веб-Мастер
UZ DOMEN OLISH. UCOZNI ORGANISH BEPUL TK DOMEN. YANGI SHABLONLAR
TV SERIAL- ТВ Сериалы
QASHQIRLAR MAKONI YANGI. OZBEK SERIAL. UZBEK KINO
QO`SHIQ MATNI
YANGI QOSHIQLAR MATNI RAYHON SHAXZODA BOJALAR
IZOHLAR VA SMSLAR
YANGI SMS SHERLAR SHERLAR TOPLAMI
SEVGI
SEVGI MUXABBAT LOVE QIZLAR BILAN TANISHISH 14 FEVRAL SEVISHGANLAR KUNI
JAHON YULDUZLARI
JAHON YULDUZLARI
KULGI -FUNNY-PRIKOL
PRIKOL XAZIL FUNNY PRIKOL FOTO XAZIL FOTOSURATLAR. KULGILI RASMLAR
ISLOM
TANLOV
Психология
PSIXOLOGIK TESTLAR! PSIXOLOGIK TESTLAR PSIXOLOGIK TESTLAR!
FOYDALI MASLAHATLAR
Тесты
Рейтинг
FIKR-MULOHAZA
---TANISHAMAN---
QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH.
MUXLIS--FANAT
TALAB VA TAKLIF
KASSA
FOYDALI SAYTLAR
ZOR SAYTLAR . PRIKOL SAYTLAR
SHERIYAT
KOMPYUTERLAR UCHUN
Реклама
PUL ISHLASH
INTERNETDA PUL ISHLASH. PUL TOPISH.
qizlar bilan tanishaman
qizlar bilan tanishaman
Афоризмы
Aforizmlar
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI
SHAXZODA RAYHON BOJALAR SHOXRUXXON. OZODBEK. SHOXJOHON
Гостевая
IBRATLI XIKOYALAR
WWW.SHERLAR.UZ
WWW.SHERLAR.UZ SAYTI UCHUN MAHSUS YANGILIKLAR HABARLAR SMS SHERLAR MADHIYALAR
Новости Узбекистана
Kliplar
Наш опрос
SHERLAR.UZ SAYTNINI QAYERDAN BILAS
XAMMA JAVOBLAR: 1195

Статистика

XOZIR SAYTDA 1
MEXMON 1
FOYDALANUVCHI 0
Главная » 2011 » Январь » 6 » RAYHON:"MENING SHAXSIY HAYOTIM YO`Q"
19:03
RAYHON:"MENING SHAXSIY HAYOTIM YO`Q"

Фидойилик учун ёш талаб қилинадими? Ё тинимсиз изланиш учун вақт талаб этиладими? Ҳаётни, санъатни, куйлашни, мухлисларни севиш учун саломатликми? Нафақат жонини балки, борини санъатига бахшида этган инсонни қандай таърифлаш мумкин? Ҳамма ўз ташвишлари гирдобида овораю сарсон, кимдир эзгу ниятлар, энг гўзал туйғулар жо этилган қалб чашмалари ила инсонлар меҳр уммонига бир ирмоқ сингари сингиб кетиш илинжида...У санъат оламига  кириб келган онлардан бошлаб шу иштиёқ билан яшайди! Эвазига эса ўтинч билан сўрагани сизу бизнинг оташин меҳру муҳаббатимиз! Райҳон...Бу исм тилга олинганда бехос илиқ ҳиссиётлар сиймоси гавдаланади. У билан суҳбатлашиш эса ёқимлилик денгизига шўнғиш дегани...      

-Янги ҳовлига кўчибсиз. Табриклаймиз. Эски ва янги уйингиз билан боғлиқ таассуротларингиз?

-Табрик учун раҳмат. Янги уйга кўчган инсон янги орзуларга беланади. Уй бу қўрғон. Жой эмас, қўшни танла, дейишади. Бизнинг қўшниларимиз жуда яхши инсонлар эди. Ҳалигача муносабат сақлаймиз. Ҳозирги уйимизга яқин қўшни Рашид Холиқов.  Унинг қизалоғи  уйимизга тез-тез келиб туради. Жуда ёқимтой қиз. У келса, уйимиз нурга тўлади. Бола билан уй жуда файзли экан.

-Тансоқчиларга қачон зарурият сезасиз?

-Кўп одам йиғилганда. Инсонлар ҳар хил бўлади. Тўйга алабатта тансоқчи боради. Тўғри, бундан айримларнинг энсаси қотса, айримлар хушламайди. Бироқ, очиғини айтаман, эркаклар билан суратга тушишни хушламайман.

-Уйингизга тансоқчи керак эмасми?

-Менимча йўқ. Ўғридан қўрқадиган бўлсам, улар учун арзигулик уйимда қимматбаҳо нарсам йўқ (кулади). Балки, керакдир ҳам. Умуман олганда, қўшниларим жуда яхши. Туманимиз тинч. Хавотирга на ҳожат?

-Айрим халқ артистлари бор. Яккахон концерт бера олмаяпти. Гўё уларнинг вақти ўтгандай...Яна айрим санъаткорлар бор. Истеъдоди катта ё кичиклар "Истиқлол”ни ўн-йигирма кунлаб тўлдиряпти. Бу нима, омадмикан? 

-Кимларни назарда тутяпсиз? (таажжуб билан)

-Масалан, Насиба Абдуллаева неча йиллик санъткор. Яккахон концертларини бир неча маротаба режалаштирди-ю амалга оширилмай қолмоқда. Озодбек Назарбековни олайлик. Кичкина истеъдоди билан катта санъаткор бўлиб кетди...

-Озодбек  ҳам, Насиба опа  ҳам жуда истеъдодли. Озодбекнинг жонли ижросини кўриб, ҳайратда қолдим. Унинг ўз энергияси бор. Бу ҳаммаси Яратгандан. Насиба опанинг овози жуда ёқимли. Яқинда, унинг "Лазги”сини тинглаб, маза қилдим. Тан бериш керак, "Лазги”ни Насиба опачалик куйлай олиш ҳаммага ҳам эмас. Агар, истеъдодлар ҳақида гап борса, унинг катта-кичиги бўлмайди. Бироқ, тақдир белгилаган давр муҳимроқ.  Шу боис ҳам,  ҳар бир санъаткорда машҳурликнинг ибтидоси, пик нуқтаси ва интиҳоси бор. Хоҳлаймизми- йўқми, ҳар биримиз шундай даврни бошдан кечиришга маҳкуммиз. Ҳақиқий истеъдод қай даражадаги овоз ёхуд рақсга тушишда эмас, балки халқ руҳиятини ҳис этиш ва одамлар кўнглини топиб куйлаш.

-Бу борада кимни ақлли деб ўйлайсиз?

-Гапирмоқчи эмасдим. Бироқ, неча йиллар ўтибки, фақат унга (бу халқ артистини ҳамма билади.) бу хусусият хос бўлиб қоляпти. У фақат олдинга янгилик билан интиляпти. Мавзу танлашда ҳам адашмайди. 

-У билан муносабатларингизни "қиш ургани” ростми?

-Бу саволингизга жавоб йўқ! (кулади) Очиғини айтсам, ҳамма билан муносабатларимни яхши ушлашга ҳаракат қиламан.

-Мавлуда Асалхўжаевани чин дилдан ҳурмат қилишингизни кўп бора таъкидлагансиз. Ҳатто тўй ҳашамларда бир-бирингизга қучоқ очиб қарши олишингизга ҳам гувоҳ бўлганмиз. Бу қадар оташ меҳрга сабаб нима?

-У билан жуда яқиндан муносабатда эмасман. Бироқ, ҳеч қачон ҳеч кимни ёмонламаган. Фақат нейтрал мувозанатда туради. Ҳар қандай вазиятдан яхшилик излайдиган инсонларни ҳурмат қиламан.

-Шаҳар кўчасидаги афиша ва баннерлар, ТВ ва радиоканаллардаги тинимсиз прома...Бошқа ҳамкасбларингиз учун сиз худди "оқ билакойим”. Ҳаммаси ўз-ўзидан бўлаётгандек.  Аслида ҳам шундайми?

-Нимага ўз-ўзидан эришиб бўларкин, ҳаётда? Оддий мисол, юрмасангиз ҳаракат юзага келадими?! Эл назарини қозониш, маълум бир муваффақиятга шунчаки етишиб бўлади, деган хулоса шунчаки аҳмоқлик эмасми?! Устига устак "оқ билакойим” бўлиб, санъатда ном ва нон топиб бўлмайди! Бу ҳеч қандай ҳаётий қоида ва рамкаларга тўғри келмайди. Кимгадир осон келади, кимгадир йўқ. Шахсан менга ҳеч нарса осон келмаган. Шунинг учун ҳам кўпроқ ва тинмай ишлашимга тўғри келади. Балки, бошқаларга нисбатан кўпроқ интилганим учун кўпроқ бераётгандир? Ишланганга берса керак, Яратган ҳам. Мен тақдирдан хурсандман. Ҳар бир имкониятидан тўғри фойдалана олаётганим учун. Агар инсон касбига паст назар билан қараса, ёхуд бошқа ишлар билан овуниб қолса, керак бўлса, касбнинг ўзи ҳам қасосини олади. Касбга меҳрнинг борини берган одам, худди шундай қайтимини ҳам олажак. Айтишади-ку, буғдой эккан, буғдой ўради деб.

-Ҳаётингизга тегишли нарсаларни кундаликка ёзасизми?

-Йўқ.

-Фақат хотиротларингизга суянасизми? Демак, энг муҳим сана ва воқеларни бош миянгизга муҳрлайсиз?

-Албатта. Бироқ, кундаликка келажакдаги режаларимни ёзиб бораман. Бу менда интилиш ҳиссини кучайтиради. Бу яратувчанликка ундайди. Ўтгани ўтди. Муҳими эса, эрта, индин ва ундан кейинги қилишим керак бўлган заруратлар.

-Қизиқ, ҳатто ҳаётингизнинг романтик лаҳзалари учун қалам олмасангиз... Ҳамма орзу-ҳавасли қизларга хос-ку, бу?

-Бир кам дунё. Кимгадир берилмайди. Негадир менга шундай романтик ҳаёт насиб этмагандай. Назаримда, шахсий ҳаётим ҳам йўқдек. Ҳеч нарса ўз- ўзидан берилмайди. Балки кутишим керакдир. Балки каердадир адашгандирман... Умид қиламанки, менинг оила қуриш ҳақида илиқ тасаввурларимни Яратган кўриб турибди. Фақат  Угина бериши мумкин. Бизнинг касбимизни одамлар у қадар тўғри қабул қила олмайди. Санъаткорми, демак аҳлоқий таназзул албатта бор деб ўйлашади. Менимча, ҳар бир аёл санъаткор ўз хулқининг қандай тозалиги билан шундай қарашларга ниҳоят барҳам бериши лозим. Шахсан мен шундай йўлдаман. Агар, бирон ҳамкасбим одоби билан боғлиқ нотўғри ҳаракатда бўлса, бу мен учун ҳам фожеа. Чунки, инсонлар фикри биргина шундай ножоиз ҳаракатлар туфайли ҳаммамизга нисбатан ўзгариб кетади.  

-Ҳаммасини йўқотганингизда ҳам сизга бир умр нима йўлдош бўлишини истайсиз?

-Менинг оилам. Яқинларим - бу менинг борим!

-Хатоларингизни қайси маҳаллардан муҳокама қиласиз?

-Кимгадир инсон "мен гуноҳкорман” дея айтиш қийин. Инсон хатоларини ўз ўзи билан муҳокама қилади. Қай даражада ғалати туюлмасин, ҳамиша қалбан Яратган билан боғланишга интиламан. Бирон ҳатолик қилиб қўйдимми, албатта қалбимга сезгиси келади. Иложи борича, хато қилмасликка интиламан. Рости гап, мен Худодан жуда қўрқаман.

-Баъзан ҳамма нарсадан ютяпман деб ўйласиз. Гоҳида шундай дамлар бўладики, сиз нималардандир ютқизиб бораётганингизни ҳис этасиз?

-Мен ҳеч қачон ички дунёимни ҳамиша ғолибаман деган ўй билан тинчлантирмайман. Менинг қўшиқларим ёқяптими, хурсанд бўламан ,холос. Аслида  ғолибмизми ё мағлуб – ҳар бир берганига шукрона айтишимиз керак. Шундай вазият бўлади, ичингдан тўйиб йиғлагинг келади. Шу йиғи бўлмаганида ичимизни қандай юмшатар эдик?...Шукрона айтиш инсоннинг қалб муҳитининг саломатлигидан дарак. Айниқса, аёлларда ваҳимага тушиб, уввоз солиб йиғлашлар кузатилади. Йўқ, наинки ҳаётда, балки инсон ўз ички кучи билан кураша олиши керак. Чунки, яхшиликлар дунёси бепоён.

-Сиз Лола ва Зиёданинг яккахон концертларида томошабин сифатида иштирок этдингиз. Бири беш йиллик танаффусдан сўнг катта саҳнага қайтган бўлса, иккинчиси беш йиллик тинимсиз ижоди билан илк имтиҳон топширди. Хўш, бир фикрларингизни ўртоқлашинг-чи?

-Биринчидан, Лоланинг қайтгани кўпчиликни хурсанд қилди. У таваккал қилди. Шахсан мен бундай таваккалчилик қила олмасдим. Мана натижа у ютқазмади. Чипталар учиб кетганидан хабарингиз бор. Лола қаттиқ ҳаракат қилганини кўриш, ички ҳаяжонини сезиш мумкин эди. Бу омма учун эмас, хонанда учун жуда хос тушунча. Мен ҳам шунақаман, қаттиқ ҳаяжонланаман. Зиёданинг концерти илк бора бўлгани учун бир-икки камчиликлар кўзга ташланади. Агар мен бўлганимда, концерт сценарийсини ўзгартирган ва бошқа янгиликлар билан тўлдирган бўлардим. Тўғри, бу камчиликларни томошабинлар пайқамаслиги ҳам мумкин. Шу фикрларга касбий жиҳатдан ёндошяпман. Ҳатто балерина оёқ кийими диққатимдан четда қолмайди. Тўғри, бундай ёндашув бир пайтнинг ўзида эмас, анча меҳнат ва изланишлардан сўнг туғилажак тажрибадан келиб чиқади. Зиёданинг овози олдида таъзим қиламан. У ўз ҳисларини  овоз билан қалбларга етказа олади. Унинг концертида парда ёпилгунча ўтирдим.

-Ҳалигача сизга тинчлик бермаётган қалбингизга қандайдир оғриқ борми?

-Бор. Бироқ, гапиришни истамайман...

 

ДАВОМИ БОР

 

JASUR HAMROYEV


Категория: ШОУ-Бизнес | Просмотров: 1154 | Добавил: JAVOXIR | Теги: YOQ, RAYHON:MENING, HAYOTIM, SHAXSIY | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Реклама.
Forum Faollari
  • neyla19
  • _DialNeNiNo_
  • OYDIN
  • _Dilya_
  • Jasmina---
  • _NaTaLi_
  • _Didishka_
  • Bilov
  • SUDEYS
  • MUHABBAT3223
  • qobilbek9353
  • odil@xran
  • YILDIZ
  • odiljon_-_oxran
  • Golib1214
  • _Shaddotcha_
  • Zahar_qizcha
  • Futbolist1990
  • Muxtor
  • ZARINA5545
  • Поиск
    Календарь
    «  Январь 2011  »
    ПнВтСрЧтПтСбВс
         12
    3456789
    10111213141516
    17181920212223
    24252627282930
    31
    2024 yil mamlakatimizda “Mustahkam oila yili”
    Хостинг от uCoz