Ўзбекистонлик Равшан Эрматов
Уругвай ва Голландия терма жамоалари ўртасидаги ЖЧ-2010 ярим финал
учрашуви бош ҳаками этиб тайинланди. Бу ҳақда ФИФА расмий сайти хабар
бермоқда.
Ушбу учрашув Эрматов учун мусобақадаги ҳисоб бўйича бешинчиси бўлади.
Германия ва Испания терма жамоалари ўртасидаги иккинчи ярим финал учрашувига венгрияик Виктор Кашшаи бош ҳакам этиб тайинланган.
ЖЧ-2010, ярим финал ўйинлари ҳакамлари
6 июль, сешанба
Уругвай - Голландия
БОШ ҲАКАМ: РАВШАН ЭРМАТОВ (ЎЗБЕКИСТОН).
7 июль, чоршанба
Германия - Испания
Бош ҳакам: Виктор Кашшаи (Венгрия).
Эрматов ярим финал учрашувигача
ЖЧ-2010да тўртта учрашувни бошқарган: ЖАР - Мексика (1:1), Англия -
Жазоир (0:0), Греция - Аргентина (0:2) ва чорак финалда Аргентина -
Германия (0:4). Ўзбекистонлик ҳакам тўртта ўйинда фақат 11 та сариқ
карточка кўрсатган, биронта қизил ёки пенальти кузатилмаган.
Кашшаи
Жанубий Африкадаги мусобақа давомида бугунгача учта ўйинни бошқарган:
гуруҳ босқичида Бразилия - КХДР (2:1) ва Мексика - Уругвай, шунингдек,
нимчорак финалда АҚШ - Гана (1:2). Кашшаи жами тўққизта сариқ карточка
кўрсатиб, АҚШ - Гана учрашувида африкаликлар дарвозасига пенальти
белгилаган.