Статистика |
XOZIR SAYTDA 1 MEXMON 1 FOYDALANUVCHI 0 |
|
| | |
| Главная » 2010 » Июнь » 30 » Равшан Эрматов ҳал қилувчи баҳсларда
21:39 Равшан Эрматов ҳал қилувчи баҳсларда |
Куни кеча ФИФА ҳакамлар қўмитаси йиғилиш ўтказганидан хабарингиз бор. Ушбу йиғилиш кун тартибидаги асосий масала сўнгги учрашувлардаги ҳакамлик ва ундаги хатолар устида борди. Шунингдек, қумита ЖАРда қоладиган ҳакамлар рўйхатини 19 тагача қисқартирди. Яьни шу пайтга қадар лагерда бўлган ўн нафар ҳакамга жавоб бериб юборилди. Юқорид икки нафар ҳакамнинг четлатилгани ҳақида хабар бериб ўтгандик. Энди эса уларнинг тўлиқ рўйхати билан танишишингиз имконияти бор. Дастлаб ЖАРда қолган саккиз учрашувга тайинланиши мумкин бўлган ҳакамлар рўйхати билан танишинг:
КОНМЕБОЛ (4 бригада) Эктор Балдасси (Аргентина), Пабло Позо (Чили),Оскар Руиз (Колумбия), Карлос Симон (Бразилия),
ОФК (3 бригада). Халил Ал Ғамдий (Саудия Арабистони), РАВШАН ЭРМАТОВ (ЎЗБЕКИСТОН), Юичи Нишимура (Япония),
КАФ (2 бригада) Жером Деймон (ЖАР), Эдди Ален МАИЛЛЕТ (Сейшелл ороллари),
КОНКАКАФ (3 бригада) Бенито Арчундия (Мексика), Карлос Альберто Батрез (Гватемала), Марко Родригез (Мексика).
ОКЕАНИЯ (1 бригада) Майкл Хестер (Янги Зеландия).
UEFA (6 бригада) Олегарио Бенкуеренса(Португалия), Франк де Блекере (Бельгия), Виктор Кашшаи (Венгрия), Вольфганг Штарк (Германия), Альберто Ундиано Мальенко (Испания), Ховард Уебб (Англия).
Кўриб турганингиздек, ушбу рўйхатдан ҳамюртимиз Равшан Эрматов ҳам ўрин олган. Демак биз ҳал қилувчи баҳсларда ҳам вакилларимизни кўришни умид қилишимиз мумкин.
|
Категория: Новости Футбола |
Просмотров: 910 |
Добавил: JAVOXIR
| Рейтинг: 5.0/1 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
| |
|
|