Рани Мукержи режиссёр Ражкумар Гуптанинг "Жессикани ҳеч ким ўлдирмаган” номли сиёсий триллерида бош ролни ижро этмоқда.
Фильм сюжети Ҳиндистонда шов-шувга сабаб бўлган
жиноий ишга асосланган. Деҳлининг нуфузли ресторанларидан бирида
ишловчи топ-модель Жес- сика Лал (1965-1999й) 1999 йил 30 апрелида отиб
кетилади.
Унинг ўлимида собиқ вазир Винод Шарманинг ўғли Ману
Шарманинг айбдорлиги исботланган. Негаки, топ-модель ўша куни
ресторанда Ману Шармага хизмат кўрсатишдан бош тортганди.
Аввалига вазирнинг ўғли бу ишда айбдор эмас деб топилган, бироқ
Жессиканинг синглиси Сабрина минг машаққатлар билан ишнинг қайта кўриб
чиқилишига муваффақ бўлган. Орадан етти йил ўтгач, Ману Шарма айбдор
деб топилиб, умрбод озодликдан маҳрум этилганди.
Фильмда Жессика ролини Рани Мукержи ижро этса, синглиси Сабрина роли Видья Баланга топширилган.
|