Муборак Рамазон ойи давомида американинг афсонавий «Jeep» автомобилларини анча арзонга харид қилиб олиш мумкин бўлади. Бир ой давомида қайси модель бўлишидан қатъи назар «Jeep» русумли автомобиль сотиб олган мижозлар 25 фоизгача иқтисод қилишлари мумкин. Бу қулайлик ҳозирча фақат Уммонликлар учунгина амал қила бошлади, деб ёзади «Ameinfo».
«Мижозларимиз бу муборак ойнинг баракасини бевосита ҳис қилишларини истаймиз, шунинг учун «Jeep» моделларининг барча турлари учун шундай чегирма жорий қилдик. Биз фақат арзон нарх таклиф қилиш билан чекланиб қолмаяпмиз, балки бу ойда автомобилнинг суғуртаси ҳам, рўйхатга олиниши ҳам, кўрсатиладиган хизматлар ҳам ҳадя бўлади», дейди «Jeep»нинг Уммондаги маҳаллий дилери «Zubair Automotive» компаниясининг вакили Дотсон. - Рамазон – эҳсон ойи, шундай экан, бу йил харидорларга американинг энг зўр автомобилини ҳайдаб лаззатланиш имкониятини ҳадя этмоқдамиз»
|