Муқаддас Рамазон ойининг кириб келиши билан Қозон шаҳридаги ҳалол таом кафелари ўз иш тартибларини қайтадан кўриб чиқишмоқда. Ҳалоллик талабларига жавоб берувчи ошхоналар эрталаб соат 09.00 дан кеч соат 22.00 гача ишлашмоқда. Улар рўзадорлар учун ифторлик мажлисларини ўтказмоқдалар.
Айтиб ўтиш жоизки, бундай тадбирларда бир неча юзлаб кишилар иштирок этмоқдалар. Мисол учун, “АЗУ” тотор миллий таомлари ресторанида кунда юздан ортиқ киши ифтор қилмоқда. «Маржоний» масжиди олдида бу йили ҳам «Рамазон чодири» қурилиб, унда ҳар куни 300 га яқин киши ифторга келмоқда.
Бундан ташқари, «Аш-сув», «Суюмбике», «Маржон» кафеларида ҳам ифторлик мажлислари ўтказилиб турибди.