Сардор Рахимхонга қўнғироқ қилган Ферузага унинг ё администратори ё
укаси”Бундай нарсалардан қолмаймиз, албатта борамиз” дейишгани сабабли
қайта қўнғироқ қилинганда жавоб берbiмади. Саиданинг қўнғироғига хам
худди шу жавоб берибди-ю, лекин негадир Ферузанинг қўнғироғи хақида
айтилганда хабари йўқлигини билдирибди.
Хуллас Сардор Рахимхон жанобларини безовта қилмасликларини мен ўзим шахсан Саида ва Ферузалардан илтимос қилдим.
Акцияда иштирок қилиш албатта мажбурий эмас.
Шохруххон ё ухлаб қоляпти ё билмадик, хуллас унга хам бошқа қўнғироқ қилмасликларини сўрадим.
Одамни ўзи истаса бошқа гап. Мана Райхон бунинг яққол исботи.
Ёдингизда бўлса у акциямизнинг илк кунлари шифохонага келиб моддий ёрдам берганини айтган эдик.
Бугун у яна келиб нафақат 10-та бемор болаларга катта миқдорда ёрдам
берди, балки қонцерт хам қўйиб берди. У билан бирга Шахриёр хам ўз
қўшиқлари билан иштирок этди.
Қиз санъаткорлар нафақат актив балки мардликни хам намойиш
қилишмоқда. Вахоланки Райхонга қўнғироқ иқлинмаган, у ўзи бу акция
хақида хабар топиши билан иккинчи маротаба қатнашиши.
Шунингдек, "Дилшох” гурухи хам иккинчи маротаба қатнашиши.
Самандар хам акцияда ўз моддий хайрияси билан қатнашди.
Фурсатдан фойдаланиб, Райхон, Самандар, "Дилшох” гурухи, Шахриёрларга ташаккур билдириб қоламиз!
Суратлар душанба куни тайёр бўлади.
Хар муборак жума, муборак савобларга қўл урамиз! Ўткир
лейкоз билан оғринган бемор болаларга қон топшириш ва хайрия акциямиз
соат шу куни 10-00 дан 13-00 гача юлдузлар иштирокида бўлиб ўтади.
Ихтиёрий моддий хайрия тадбири хам шу куни кун давомида, моддий хайрия болаларнинг онасига топширилади.
Сиз биз биланми?
Мурожаат учун тел. (+99890) 914-08-08