JASUR : Бу йилги концертингиздан нималар кутишимиз мумкин? Rayhon: Жуда кўплаб янги қўшиқлар. Яна битта янги дуэт. Хориждан келтирилган махсус декорация мухлисларимни ҳайратлантиришига ишонаман. Концерт афиша ва баннерларига эътибор беришса, бир фалсафани кўрсатишга интилганмиз. Бу шунчаки менинг янги имиджим рекламаси эмас, балки, бошқа бир ғоя ифодаси. Ҳар бир инсоннинг ички оламида оқ ва қора дунёси бўлади. Назаримда, мана шу қоралик билан ҳамма курашиш даркор. Шундагина, ҳаёт янада гўзал, жўшқин ва тотли бўлади. Кенгга, кенг дунё деб шуни айтишса керак.