YAKSHANBA, 2024.12.29, 11:20
SMS SHERLAR, SMS TABRIKLAR, SMS SEVGI WWW.SHERLAR.UZ
Приветствую Вас MEXMON | RSS

Menu
Категории раздела
Новости Футбола
ozbekiston chempionat. jahon chempionati. evropa chempionati
ШОУ-Бизнес
Узбекский Шоу Бизнес JAHON SHOU BIZNES SHAHZODA RAYHON BOJALAR RAYXON.UZ SHAXZODA.UZ
SMS YUBORISH
BEPUL SMS YUBORISH UCELL MTS BEELINE PERFECTUM UZMOBILE BUTUN JAHONGA
QIZIQARLI
ENG QIZIQ AJOYIB PRIKOL ZOR MALUMOTLAR WWW.SHERLAR.UZ DA
MP3 KO`CHIRISH
BEPUL MP3 KOCHIRISH UZBEK RUS ARAB JAHON SHAXZODA RAYHON BOJALAR QASHQIRLAR MAKONI
MOBIL TELEFONLAR UCHUN
SOTKA UCHUN TEMA NOKIA TEMA MP3 JAVA KLIP KINO ZOR TEMALAR
Веб-Мастер
UZ DOMEN OLISH. UCOZNI ORGANISH BEPUL TK DOMEN. YANGI SHABLONLAR
TV SERIAL- ТВ Сериалы
QASHQIRLAR MAKONI YANGI. OZBEK SERIAL. UZBEK KINO
QO`SHIQ MATNI
YANGI QOSHIQLAR MATNI RAYHON SHAXZODA BOJALAR
IZOHLAR VA SMSLAR
YANGI SMS SHERLAR SHERLAR TOPLAMI
SEVGI
SEVGI MUXABBAT LOVE QIZLAR BILAN TANISHISH 14 FEVRAL SEVISHGANLAR KUNI
JAHON YULDUZLARI
JAHON YULDUZLARI
KULGI -FUNNY-PRIKOL
PRIKOL XAZIL FUNNY PRIKOL FOTO XAZIL FOTOSURATLAR. KULGILI RASMLAR
ISLOM
TANLOV
Психология
PSIXOLOGIK TESTLAR! PSIXOLOGIK TESTLAR PSIXOLOGIK TESTLAR!
FOYDALI MASLAHATLAR
Тесты
Рейтинг
FIKR-MULOHAZA
---TANISHAMAN---
QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH.
MUXLIS--FANAT
TALAB VA TAKLIF
KASSA
FOYDALI SAYTLAR
ZOR SAYTLAR . PRIKOL SAYTLAR
SHERIYAT
KOMPYUTERLAR UCHUN
Реклама
PUL ISHLASH
INTERNETDA PUL ISHLASH. PUL TOPISH.
qizlar bilan tanishaman
qizlar bilan tanishaman
Афоризмы
Aforizmlar
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI
SHAXZODA RAYHON BOJALAR SHOXRUXXON. OZODBEK. SHOXJOHON
Гостевая
IBRATLI XIKOYALAR
WWW.SHERLAR.UZ
WWW.SHERLAR.UZ SAYTI UCHUN MAHSUS YANGILIKLAR HABARLAR SMS SHERLAR MADHIYALAR
Новости Узбекистана
Kliplar
Наш опрос
SHERLAR.UZ SAYTNINI QAYERDAN BILAS
XAMMA JAVOBLAR: 1195

Статистика

XOZIR SAYTDA 1
MEXMON 1
FOYDALANUVCHI 0
Главная » 2011 » Февраль » 10 » РАЙҲОН ВА РОНАЛЬДОНИ НИМА БОҒЛАЙДИ?
20:38
РАЙҲОН ВА РОНАЛЬДОНИ НИМА БОҒЛАЙДИ?
Мафтункор Райҳон ўз анъанасига содиқ қолган ҳолда мухлислари билан дийдорлашишни бу йил ҳам 11-14 февраль кунларига мўлжаллади. Концерт олдидан тиниб-тинчимас, шов-шув янгиликларга ўч хонанда билан суҳбатлашиб унинг ички оламига яна бир қадар аниқроқ чизгилар киритдик.

- "Бир инсон яна қайта туғилмоқлик насиб этганида, қандай яшашни ўзим яхши билардим” деган экан. Сизга шундай имкон берилса, умрингиздаги қайси хато ва камчиликлардан холи бўлган бўлардингиз?
- Аслида ҳамма ҳам шундай ўйлайди. Агар менга шундай имконият берилганда, бошқаларга ўхшаб албатта, ўзимга маълум бўлган хато ва камчиликлариимни янги ҳаётимда такрорламасликка ҳаракат қилардим. Бироқ ким билади дейсиз, ўзим билмаган ҳолда яна бошқа хатолар қилишим мумкиндир? Хато қилиш одамзодга хос, муҳими- унинг хато эканини ўз вақтида англаб етиш керак
-Яқинларингиз ёлғонини сезиб қолсангиз, қандай йўл тутасиз?
- Яқинларим муносабатида менга нисбатан ёлғон борлигини сезгудек бўлсам, ўша инсон билан риштларни давом эттиришга мени ҳеч нарса мажбурлай олмайди. Чунки ёлғоннинг умри қисқа!
- Санъаткорга турмушга чиқишингиз мумкинми?
- Йўқ. Шахсан мен санъаткор инсон билан оила қуришни истамаган бўлардим. Бу билан санъатдаги ҳамкасбларнинг турмуши узоққа бормайди, демоқчи эмасман, акчсинча, узоқ йиллар давомида ҳам санъатда, ҳам оилада бир-бирини қўллаб-қувватлаб бахтли ҳаёт кечириб келаётган санъаткор оилалирни биламиз. Уларга ҳавас қилса арзийди. Аммо менинг бу борада шахсий қарашларим бошқача. Санъат кишиси эътиборга кўпроқ муҳтож бўлади. Айниқса, аёл санъакорга яқинларининг ёрдами, кўмаги жуда муҳим. Шундай бўлгач, бўлажак турмуш ўртоғим менга ана шундай ғамхўрликни етарлича қила оладиган даражада бўлиши керак. Агар у ҳам санъаткор бўлса, ўз устида тинимсиз ишлаши лозим бўлади ва табиийки, менга ўзим кутганчалик эътибор қила олмаслиги мумкин (кулади).
- Ҳеч кимга кўрсатмай, ўз ўзингиз билан дардлашиб, кўз ёш тўккан пайтларингиз ҳам бўлганми?
- Менда доим шундай бўлади. Чунки кўз ёшларимни ёки қайғули ҳолатимни бировга кўрсатишни ёқтирмайман. Шу учун ҳам мени атрофимдашгилар акасарият ҳолларда жилмайиб турган ҳолатда кўришади.
- Муҳим бўлган қарорларни қабул қилиш ёки кўп нарса ҳақида ўйлаб олиш учун сизга энг қулай пайт қачон?
- Шубҳасиз, ёлғиз қолган пайтимда узоқ ва жиддий ўйлаб олиш имконига эгаман. Бу пайтда тўғри ва муҳим қарорларни бемалол қабул қилишим мумкин бўлади.
- ”Сен дея” клипингиз антиқа. Ранг танлашда дид бор, персонажлар маҳорат билан чизилган. Муҳими, бош мульқаҳрамон қуйиб қўйгандек ўзингиз! Қизиқ, мультклип сюжети нега жиноий воқеалар ва отишмалар асосида ривожланган?
-Клип ҳақидаги илиқ фикрларингиз учун раҳмат! (қувониб) Сюжетга келсак, мен ўзимни шундай қиёфа ва муҳитда кўришни жуда истагандим. Жонли клипда бундай ҳаракатларни амалга ошириш қўлимдан келмас эди. Ана шу тасаввур, хоҳишимни мултьклип орқали рўёбга чиқардим.
- Ундаги қаҳрамон йигит образи машҳур футболчи Криштиану Роналдуга жуда ўхшайди. Бу билан идеалингиздаги эркак тимсолини кўрсатмоқчи бўлдингизми? Нега бу ролга айнан у, бошқа эмас? Масалан, Якзон? (хонанданинг ёнида таржимонлик қилиб турган шоир дўстига ишора қилиб)
- (Жилмайиб) Бундай эмас, албатта. Криштианунинг иделаимдаги инсонга мутлақо алоқаси йўқ. Бизда бошқа номзодлар, масалан, актёрлардан Фаррух Соипов, Адиз Ражабов, Улуғбек Қодировлар ҳам бор эди. Ижодий жамоамиз билан келишган ҳолда негадир Криштиануни танладик. Балки у айни пайтда бутун жаҳон эътиборида бўлган таниқли ва келишган йигитлардан бири бўлгани учундир.
- Жудаям нозиксиз. Қатъият, ғурур, руҳиятингиз ҳам шундайми?
- Жуссам нозик бўлгани билан қатъият, ғурур масаласида бунинг аксиман. Аммо руҳиятим чиндан ҳам нозик. Кўнглимга тез оламан. Бирор киши билмаган ҳолда сал қаттиқроқ гапириб қўйса ҳам, уни анча пайтгача юргимга оғир олиб юраман. Руҳиятимдаги энг нозик нуқталардан бири шу бўлса керак.
-Тасаввур қилинг, коинотга 3 йилга саёҳат қилдингиз. Сизга сунъий йўлдошдан бошқа ҳеч нарса йўлдош эмас! Том маънодаги ёлғизлик, инсоният, Ер шаридан миллион километрлар узоқликларда нималар ҳақида қўшиқ ёзишингиз мумкин?
- (кўзлари ҳайратдан катта-катта бўлиб) Нималар деяпсиз?! Биринчидан, мен баландликдан қўрқаман. Икинчидан, мен учун ёлғиз қолиш даҳшатнинг ўзгинаси. Ҳатто ўз уйимда бир муддатга ёлғиз қолгудек бўлсам, нақ юрагим қинидан чиқиб кетай дейди. Коинотда уч йил... Камига бир ўзим? Буни тасаввур қилишга ҳам қўрқаман. Ўзингиз ўйланг, бундай шок ҳолатида қандай ижод илиш мумкин?
-Соат миллари, юрак уриши... Бу илҳақ лаҳзаларга эга "куч”лар нималарни эслатиб туради, нималардан огоҳ этади?
- Буларнинг ҳар иккиси ҳам битта нарсани - вақтнинг шавқатсизлигини эслатиб, унинг одамзод билан ҳисоблашмаслигидан огоҳ этади.
-Вергул, сўроқ, ундов, нуқта, кўп нуқталар... Ҳаётингизда уларнинг ўрни қай даражада?
- Ҳар битта тиниш белигиси ҳаётимда ўз ўрнига эга. Айни пайтда эса нуқтадан ташқари барчасини ишлатаяпман. Жумладан, ундов (олға), сўроқ(нима бўларкин) ва кўп нуқта(ҳаммаси олдинда). Сўнгги нуқтани қўйиш эса Яратганнинг измида!
- Сизнингча, самимият ва эгоизм қай бири инсоннинг юксалишига кўпроқ хизмат қилади?
- Самимият ҳам, худбинлик ҳам ўз ўрнида ишлатилса, меъёрида бўлса нафақат шунчаки юксалиш балки бу юксалишга бошқалар меҳр-этиборини қозониш билан эришиш мумкин. Чунки одамлар самимийликни ёқтиришади ва шунга муносиб жавоб беришади. Худбинликка келсак, инсон аввало ўзини севиши, ҳурмат қилиши керак, шундагина атрофдагиларидан ҳам худди шундай муносабатни кўради.
-Суҳбат сўнгида мухлисларингиз томонидан интизорлик билан кутилаётган концерт дастурингиз ҳақида тўхталсангиз?
- Концертим ҳақида ҳаммасини ошкор қилмоқчи эмасман, аммо шуни айтишим мумкинки, бу йил ҳар доимгидан ҳам қаттиқроқ тайёргарлик кўрдим. Саҳна декорациялари, қўшиқлар, рақслар, шоу барчаси ташриф буюрганларга ёқимли таассурот қолдиришига умид қиламан.


Jasur HAMROYEV


Категория: ШОУ-Бизнес | Просмотров: 1121 | Добавил: BEKO | Теги: БОҒЛАЙДИ?, РАЙҲОН, нима, РОНАЛЬДОНИ, ВА | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Реклама.
Forum Faollari
  • neyla19
  • _DialNeNiNo_
  • OYDIN
  • _Dilya_
  • Jasmina---
  • _NaTaLi_
  • _Didishka_
  • Bilov
  • SUDEYS
  • MUHABBAT3223
  • qobilbek9353
  • odil@xran
  • YILDIZ
  • odiljon_-_oxran
  • Golib1214
  • _Shaddotcha_
  • Zahar_qizcha
  • Futbolist1990
  • Muxtor
  • ZARINA5545
  • Поиск
    Календарь
    2024 yil mamlakatimizda “Mustahkam oila yili”
    Хостинг от uCoz