Ҳа, Райҳон севишда давом этади.
Фақат кимни, деган жўяли савол туғилади! Жавоб эса тайин: қалбининг
ҳақиқий эгасини, том маънода муҳаббатини қозона оладиган мард йигит
учрамагунча, ҳаётни, санъатни, мухлисларини севаверади! "Ундан кейин
бизларни севмай қўядими”, демоқчимисиз? Йўқ, бу ҳислар барҳаёт давом
этади, бироқ, уларнинг қатори тўлишади...Латофатли хонанда салкам бир
йилдан янги имтиҳонга тайёргарлик кўряпти. Унинг феврал концертлари.
Мана, концерт ҳақидаги илк эълонлар ҳам пайдо бўлди. "Севавераман” деб
номланган янги дастур 11-14 феврал кунлари "Истиқлол” санъат саройида
бўлиб ўтади. Концерт ҳар галгидан янада ўзгча тарзда, ҳақиқий шоу
сифатида ўтказилиши учун тиним билмай ҳаракат қилиняпти. То янги ғоялар
амалга оширилмас экан, хонанда барчаси ҳақида қатъий тарзда сир тутиши
ҳақида маълум қилди. Бу билан "тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмас”лигига
ишора қилаётгандир? Тўғри-да, санъаткор кўп гапиргунча, кўп иш қилиб,
меҳнатларини кўрсатиб, халқнинг одилона баҳосини кутгани афзалроқ!
Дарвоқе, Нью-Йоркда бир даврада
Райҳоннинг ашаддий мухлиси сўз очиб қолди. У ўн йилдан бери она юртдан
узоқда истиқомат қилаётгани, бироқ, севимли тароналарни тинглаб,
қалбининг соғинч туйғуларига ором беришини айтди. Райҳоннинг янги
концерти ва мусиқий альбомларини чиқиши биланоқ, топиб тинглашини,
хонадонида мириқиб томоша қилишини айтди. (Фикримизга далил учун
эсдалик фотосуратини ҳам тақдим этди.) Кузатиб боринг, Райҳоннинг энг
сара янгиликлари билан сайтимиз орқали биринчи бўлиб танишасиз. Супер
эксклюзивлар ҳали олдинда!
Jasur HAMROYEV
|