ТАНЛА ВА ...ЖАВОБ БЕР!
16 СЕНТЯБРДА ТАВАЛЛУД ТОПГАН ЮЛДУЗГА 16 ТА ОРИГИНАЛ САВОЛ!
Танла:
Сизнингча, энг кучли актёр: У.Қодиров, А. Ражабов, Ф.Сойипов, А.Узоқов.
- Улардан биттасини айта олмайман, бошқаси хафа бўлиб қолиши мумкин. Ҳаммаси яхши, истеъдодли актёрлар.
Жавоб бер:
Улардан қай бирини клипингизда партнёр сифатида танламас эдингиз?
- Саволингизни сал бошқача - танламас эдингиз эмас, танлардингиз тарзида қабул қилсам, майлими?! Агар шундай бўлса, Адиз Ражабовни айтган бўлардим. Чунки, Улуғбек, Алишер, Фаррух билан деярли фильм саундтрекларида бўлса-да ҳамкорлик қилганмиз. Адиз билан эса йўқ...
Танла:
Сизнингча, энг чиройли актриса: Айшвария Рай, Д.Кубаева, Карина Капур, Анжелина Жоли, Гулчеҳра Эшонқулова.
- Анжелина Жоли. Унинг гўзаллигига кўпчилик ҳавас қилиши аниқ.
Жавоб бер:
Улардан қай бирининг ижодини деярли билмайсиз? (Шу пайтгача қизиқтирмаган)
- Карина Капур. Ижоди тугул ўзи ҳақида ҳам ҳеч нарса билмайман. Мабодо Раж Капурга алоқаси йўқми?..
Танла:
Райҳоннинг энг сирли жозибаси: кўзида, сўзида, юзида, ўзида!
- Ўзида!
Жавоб бер:
Кўз бу .... 3 таърифингиз?
- Битта таърифнинг ўзи етарли. Яъни кўз бу - кўнгил ойнаси!
Танла:
Сизни ҳамиша лол қолдирган халқ артисти: Муножот Йўлчиева, Муяссар Раззақова, Фаррух Зокиров, Насиба Абдуллаева, Ғуломжон Ёқубов, Шерали Жўраев, Юлдуз Усмонова, Маҳмуд Намозов, Озодбек Назарбеков, Зулайҳо Бойхонова...
-Аслида сиз келтириб ўтганларнинг барчаси ижоди билан халқни ҳайратлантира олган санъаткорлар. Ахир, уларга бекорга халқ артисти номини беришмаган. Ўзимнинг шахсий танловимга келадиган бўлсак Муножот Йўлчиева, Фаррух Зокиров, Насиба Абдуллаева, Юлдуз Усмонова, Озодбек Назарбеков, Зулайхµо Бойхоновалар ижоди мени лол қолдирган.
Жавоб бер:
Мақом, рок, жаз,опера,рэп, ритм энд блюз, регги. Қайси йўлда Райҳон умуман куйлай олмайди?
- Реп... (бироз ўйлаб). Йўқ. Реп куйлашим мумкин. Опера куйлай олмаслигим аниқ.
Танла:
Қай бири сиз учун энг ширин орзу (изоҳ беринг): камида 100 йил бой ва машҳур ҳаёт кечириш; бир умр соғ-саломат яшаб ўтиш; яхши гўшангага келин, ибратли рафиқа бўлиб фарзанд ва неваралар ила умргузаронлик.
- Яхши гўшангага келин, ибратли рафиқа бўлиб фарзанд ва неваралар ила умргузаронлик қилиш.
Жавоб бер:
Улардан қай бири айни дамда учқун сочиётгандек? Яқин орада насиб этишидан умидворсиз?
- Бу саволингизга ҳам юқоридаги танловим жавобим бўлади.
Танла
Қуйидаги имкониятлар туғилиб қолса, қай бирига эга бўлишни афзал билардингиз: Майкл Жексоннинг барча қўшиқлари муаллифлиги; Юлдуз Усмонова каби юксак машҳурлик; дунёнинг турли нуқталари: Рио Де Жанейро, Мадагаскар, Сидней, Токио, Ванкувер, Мехико, Сидней бўйлаб гастрол концертлари; санъатдан бутунлай воз кечиб, Париж ва Флоренцияда севгилингиз билан асал ойини ўтказиш;
- Санъатдан бутунлай воз кечиб, Париж ва Флоренцияда севган инсоним билан асал ойини ўтказган бўлардим. Барча имконлар берилганда, жавобим шундай бўларди: Юлдуз Усмоновадек юксак машҳурликка эришганимда, Жексоннинг барча қўшиқлари муаллифлигигига эга бўлиб, дунёнинг турли нуқталарида гастрол концертлари қўйган ва энг охирида севган инсоним билан асал ойи сафарига йўл олардим. (кулади)
Жавоб бер:
"Бўлди, воз кечаман”. Кўп бора айтасиз-у, сўзингиз устидан чиқа олмайсиз? Агар чиқа олган бўлсангиз бу...?
- Бу гап кимга ёки нимага қаратилганига боғлиқ....
Танла:
Бирдан ўн учгача бўлган сонлар орасида севимли рақамларингиз борми?
- 9-13 рақамлари..
Жавоб бер:
Сиз учун омадли ва ваҳимали бўлган рақамлар борми?
- Йўқ. Мен нумерологияга қизиқмайман ва ишонмайман. Рақамлар, мен учун шунчаки сонлар...
Танла:
Омма эътибори, эл муҳаббати, халқ эътиқоди. Ушбу поғоналарнинг қай биридаман деб ўйлайсиз?
-Омма эътибори!
Жавоб бер:
Нималарни йўқотишдан қўрқмайсиз?
- Ёқимсиз хотираларни бир умрга йўқотишдан қўрқмайман.
Сўнгсўз: Бир фильмда шундай гаплар бор: "Алвидо дема”. Чунки, хайрлашиш яна учрашмоқлик умидини сўндиради. Демак, хайрни айтмаймиз. Олдинда концерт бор! Учрашгунча!
Жасур Ҳамроев ва Мисс Сита
Delhi - Тoshkent
|