CHORSHANBA, 2025.01.01, 04:08
SMS SHERLAR, SMS TABRIKLAR, SMS SEVGI WWW.SHERLAR.UZ
Приветствую Вас MEXMON | RSS

Menu
Категории раздела
Новости Футбола
ozbekiston chempionat. jahon chempionati. evropa chempionati
ШОУ-Бизнес
Узбекский Шоу Бизнес JAHON SHOU BIZNES SHAHZODA RAYHON BOJALAR RAYXON.UZ SHAXZODA.UZ
SMS YUBORISH
BEPUL SMS YUBORISH UCELL MTS BEELINE PERFECTUM UZMOBILE BUTUN JAHONGA
QIZIQARLI
ENG QIZIQ AJOYIB PRIKOL ZOR MALUMOTLAR WWW.SHERLAR.UZ DA
MP3 KO`CHIRISH
BEPUL MP3 KOCHIRISH UZBEK RUS ARAB JAHON SHAXZODA RAYHON BOJALAR QASHQIRLAR MAKONI
MOBIL TELEFONLAR UCHUN
SOTKA UCHUN TEMA NOKIA TEMA MP3 JAVA KLIP KINO ZOR TEMALAR
Веб-Мастер
UZ DOMEN OLISH. UCOZNI ORGANISH BEPUL TK DOMEN. YANGI SHABLONLAR
TV SERIAL- ТВ Сериалы
QASHQIRLAR MAKONI YANGI. OZBEK SERIAL. UZBEK KINO
QO`SHIQ MATNI
YANGI QOSHIQLAR MATNI RAYHON SHAXZODA BOJALAR
IZOHLAR VA SMSLAR
YANGI SMS SHERLAR SHERLAR TOPLAMI
SEVGI
SEVGI MUXABBAT LOVE QIZLAR BILAN TANISHISH 14 FEVRAL SEVISHGANLAR KUNI
JAHON YULDUZLARI
JAHON YULDUZLARI
KULGI -FUNNY-PRIKOL
PRIKOL XAZIL FUNNY PRIKOL FOTO XAZIL FOTOSURATLAR. KULGILI RASMLAR
ISLOM
TANLOV
Психология
PSIXOLOGIK TESTLAR! PSIXOLOGIK TESTLAR PSIXOLOGIK TESTLAR!
FOYDALI MASLAHATLAR
Тесты
Рейтинг
FIKR-MULOHAZA
---TANISHAMAN---
QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH.
MUXLIS--FANAT
TALAB VA TAKLIF
KASSA
FOYDALI SAYTLAR
ZOR SAYTLAR . PRIKOL SAYTLAR
SHERIYAT
KOMPYUTERLAR UCHUN
Реклама
PUL ISHLASH
INTERNETDA PUL ISHLASH. PUL TOPISH.
qizlar bilan tanishaman
qizlar bilan tanishaman
Афоризмы
Aforizmlar
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI
SHAXZODA RAYHON BOJALAR SHOXRUXXON. OZODBEK. SHOXJOHON
Гостевая
IBRATLI XIKOYALAR
WWW.SHERLAR.UZ
WWW.SHERLAR.UZ SAYTI UCHUN MAHSUS YANGILIKLAR HABARLAR SMS SHERLAR MADHIYALAR
Новости Узбекистана
Kliplar
Наш опрос
ENG ZOR KIM?
XAMMA JAVOBLAR: 1098

Статистика

XOZIR SAYTDA 3
MEXMON 3
FOYDALANUVCHI 0
Главная » 2010 » Апрель » 22 » РАЙҲОН ҲАҚИДА ҲАМКАСБЛАРИ ҚАНДАЙ ФИКРДА?
21:35
РАЙҲОН ҲАҚИДА ҲАМКАСБЛАРИ ҚАНДАЙ ФИКРДА?


Сардор Раҳимхон, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист: Райҳон жудаям интилувчан, тиним билмайди. Ёнадиган юлдуз. Шунинг учун ҳам ҳамиша биринчи рақамли эканлигини исбот этиб келяпти. Муомалали, жозибали хонанда. Йўлбарс билан клип қилаётганини эшитдим. Бу зўр. Фақат йиртқичдан эҳтиёт бўлсин (кулади). Саҳнада ишлаши жуда ёқади. Охирги концертида рақсга тушиши қойил қолдирди. Унинг бир камчилигини айтайми? Тез хафа бўлади. Сиқилиб қолмасин дейман! Асабни асраш керак. Санъатда ўзининг "мен”ини ярата олди. Миллий йўналишда куйлашини жуда ҳам хоҳлайман. Аранжировкада миллий уйғунлик бор-у, бироқ, тўлиқ миллий куйласа, очилмаган қирраси очиларди. Саҳнадаги либослари кўркам. Кинода нуқул аянчли роллар ижро этади, бироқ, унга бахтли роллар ярашади. 

Шоира Отабекова, хонанда: Райҳон муомалали қиз. У ҳамиша янгиликка интилади. Ғоялари ёшлар учун жуда қизиқарли. Райҳон ҳақида бир-икки миш-мишлар эшитдим. Йўлбарсни клипда суратга олиш борасида. Бироқ, у ғояни бировдан ўғирлашига ишонмайман. Бу жуда кулгули. Унинг мусиқий ва интеллектуал базаси етиб ортади. Райҳон Майкл Жексоннинг юртимиздаги аёл қиёфаси. (кулади) Унга омад тилайман.

Манзура, "Ниҳол” мукофоти совриндори: Райҳон жуда ҳам ҳаракатчан. Эътиборли қиз. Яхши сўзини аямайдиган хонанда. Бир хил санъаткорлар бор, янги ижод маҳсулимни кўрган бўлса ҳам, кўрмадим деб туради. Райҳоннинг шунақа жиҳати борки, инсонинг кўнглини кўтариб, унга янги илҳом беради. Ҳеч кимга ғаразлиги йўқ. Унинг янги концерти ёқди. Рақслари оригинал. Ижодига муҳаббат билан қарайди ва шу севги билан яшайди. Янги клипида йўлбарсни кўриш, унинг креатив тарзда ишлашидан кичик нишона бу! Яратилса, мазза қилиб томоша қиламиз. Унга омадлар тилаб қоламан.

Озодбек Назарбеков, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист: Райҳон ҳақида кўп илиқ фикрларим бор. Қай биридан бошласам экан? Авваламбор, у ўз йўналишида энг биринчи ўринда эканлигини бугун кўпчилик инкор этмайди. Иккинчидан, концерт берса, ҳақиқий шоуга айлантириш фақат унга хос. Райҳоннинг янги қўшиқлари чиқди дегунча, уйимизда ҳам пайдо бўлади. Фарзандларим севиб тинглайдиган хонандалардан бири у. Концертим маҳалида "Мувад видео” томонидан менинг фақат Райҳоннинг концерт дастури альбомлари сотилганини айтишди. Демак, унга мухлисларнинг қизиқиши бошида қандай бўлса ҳануз ўз кучида. Райҳон тарбияли қиз. Мана шу хислати учун кўпчиликнинг ҳурматини қозонган.

Дилшода Матчанова, "Даракчи” газетаси бош муҳаррири: Ташқи кўринишига яхши эътибор беради. Шоу-бизнесда ўз мавқеини ушлаб туришга интилади. Райҳон энг чиройли аёл хонандаларимиздан бири. Унинг бахтли аёл бўлишини хоҳлайман. Характери очиқ, маданиятли. Инсонлар билан муомала қилишни яхши билади.

Омонулла Файзиев, "Халқ сўзи” газетаси мухбири: Райҳоннинг охирги концертини кўриб қойил қолдим. Концертининг ҳар бир дақиқасида томошобинни ҳайратлантириш хусусиятига эга. Клипларида креативлик кучли. Ҳар бир клипидаги ҳатти-ҳаракатлари томошабиннинг ёдида қолади. "Орзуингга ишон”ни бир эсланг-а?! Ижодида янгиликка изланиш бор. Ҳаракатда баракат!

Муҳаммад Исмоил, адиб ва шоир: Агар Райҳон шоира бўлганида, шеъриятдаги шуҳрати ҳозиргисидан кам бўлмасди. Ўз қўшиқларига шеърларини шундай танлайдики, шоир сифатида унга қойил қоламан. Ўзбек эстрадасида у каби булбулларни санасанг, бармоқларингнинг бир-иккитаси ортиб қолади. Райҳоннинг қўшиқлари ўзи каби гўзал, ўзини эса бемалол "гўзаллик рамзи” дейиш мумкин!



Ҳақиқий ижодкор учун янги ғоя ҳеч қачон тугамайди. У тақлид қилишга ва бошқа ғоялар билан кутилмаган тарзда тўқнашишга ҳеч ҳам ҳожат сезмайди. "Ҳалими шошмай тур”, "Ундан мен зўр бўлишим керак” каби хусуматлар эса фикрни чалғитади, наинки, чалғитади энг катта душманига айланади! Қачон хонандалар қувламачоқ ўйнашни бас қилиб, бир-биридан мардонавор ўзиш ҳақида ўйлайди. Клипда йўлбарсни суратга тушириш ҳақидаги ғоялар пайдо бўлиди-ю, яна янги шов-шувлар бошланди. Яна бир-бирига жуда ёхуд айнан ўхшаш либослар... Майда-чуйда бундай қарашлар қачон барҳам топади?! Инсонларга фисқу фасод билан нимани исбот этишмоқчи? Мард ва танти бўлиш ҳақиқий инсоннинг асл қиёфаси. Ким биринчи дейсизми? Буни қанийди бандаси ҳал қилса, бу ёлғиз Яратганнинг иши! Биз эса фақат кузатишга, муҳокама қилишга, фикр билдиришга ва хулоса қилишга маҳкуммиз...Сўнгсўз ўрнида, ҳар ким қалб муҳитига қараб сўз очади: совуқ бўлса, совуғини ейсиз, илиқ бўлса, исинасиз, қора бўлса, оқ кутманг...Аслида фикрларнинг энг сараси унинг нурида бўлса керак. Инсон қалби хунуклашса, шунча руҳан касал бўла боради. Тўрт кунлик дунёда атрофингиздан ширин сўзингизни аяманг...Зора, яхшиси ҳам, ёмони ҳам қайтгувчидур!

"Майда-чуйда қарашлар, фисқу фасоднинг қули бўлманг!" - бу яна бир бора таъкидламоқчи бўлганим!

Jasur HAMROYEV


Категория: ШОУ-Бизнес | Просмотров: 1032 | Добавил: JAVOXIR | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Реклама.
Forum Faollari
  • neyla19
  • _DialNeNiNo_
  • OYDIN
  • _Dilya_
  • Jasmina---
  • _NaTaLi_
  • _Didishka_
  • Bilov
  • SUDEYS
  • MUHABBAT3223
  • qobilbek9353
  • odil@xran
  • YILDIZ
  • odiljon_-_oxran
  • Golib1214
  • _Shaddotcha_
  • Zahar_qizcha
  • Futbolist1990
  • Muxtor
  • ZARINA5545
  • Поиск
    Календарь
    2025 yil mamlakatimizda “Mustahkam oila yili”
    Хостинг от uCoz