Исми-шарифи: Раъно Шодиева Туғилган санаси: 12 август . . . йил Раъно Шодиева кино оламига 13 ёшида кириб келган. Режиссёр Қамара Камалова уни "Ҳаммаёқ оппоқ қорга қопланган” фильмига таклиф қилган. Биринчи қадами омадли бўлиб, Еттинчи Тошкент Халқаро кинофестивалида "Энг яхши дебют учун” Юнеско совринига сазовор бўлган. Ундан сўнг, актриса сифатида кўплаб фильмларда суратга тушиб келмоқда. "Чимилдиқ”, "Шайтанат”, "Ойижон”, "Ватан”, "Осмон узоқ”, "Ўтов”, "Актриса”, "Лолақизғалдоқ” каби 50 дан ортиқ фильмларда образлар яратган. Асосий 90 фоиз бош ролларни ижро этган. Кўплаб халқаро кинофестивалларда қатнашган. "Ватан” фильми учун Москвада ва Озарбайжондаги кинофестивалларда энг яхши аёл образи учун мукофот олган. Шунингдек, 2006 йил MTVA энг яхши актриса мукофотини олган. 2007 йил «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист» унвонига сазовор бўлган. Маълумоти: Профессионал Мода студиясида таҳсил олган. Рассом-модельерлик унинг иккинчи касби. 12 йилдан бери Марина Сагдуллаева билан биргаликда очилган отельеда рассом – модельер бўлиб ишлайди. 2006 йил эса Санъат институтини тамомлаган.
|