Мусулмон оламининг муқаддас китоби – Қуръон кўпгина тилларга таржима қилинган. Яқинда Қуръоннинг қумиқ тилига бадиий таржимасининг иккинчи нашри чоп этилди. Ушбу таржима, ушбу халқ тарихида биринчи бора, Доғистон халқ шоири Муҳаммад Отабоев ва тарих фанлари доктори, профессор, арабшунос олим, кўп йиллар араб мамлакатларида ишлаган ва араб тилини жуда яхши биладиган Абдураҳим Кандауров томонидан амалга оширилди.
Таржимонлар инсонларни эзгуликка, адолатга, меҳр-оқибатга ва ўз яқинига нисбатан муҳаббатга чорлаб, неча асрлардан бери дунёнинг кўплаб халқлари эътиборини жалб қилиб келаётган ушбу муққаддас китоб таржимасига катта масъулият билан ёндашдилар. Шу жиҳатдан қараганда, Қуръоннинг қўмиқ тилига бадиий таржимаси, шубҳасиз, халқнинг маънавий ҳаётида салмоқли ҳодиса бўлиб, ўсиб келаётган авлод тарбиясида, халқлар ўртасида тинчлик, дўстлик ва биродарлик алоқаларини ривожлантириш ва мустаҳкамлашда катта аҳамият касб этиши мумкин.
|