Мени бир танишимни орзуси қора рангли БМВга эришиш эди, ҳамда у бу орзу кетидан жуда ҳам кўп йўл юриб, ваниҳоят, ҳамма нарсадан тежаб-тежаб пул тўплади, қолаверса қариндошларини ёрдами билан автомобилни сотиб олишга муваффақ бўлди. Лекин орадан атига бир ой ҳам ўтмади, уни автомобилининг ҳайдовчи томонидаги эшикда, кимнидир томонидан чизиб-чизиб ёзиб кетилган ҳатга кўзи тушиб қолди: "Ваҳоб, қарзингни бер!"... Лекин ким ўзи бу Ваҳоб? - Карим ҳаттоки тасаввурига ҳам келтира олмасди, у машина эшигига даҳшат кўзлар билан назар ташлар экан, бу ишни қилган кимсани ҳамда бу ёзув ўзини эгасига тегишли бўлган шаҳсни бир жамлаб ич-ичидан сўкиниб, қарғади ...
Бир неча кун ўтгандан сўнг, эрталаб, юқоридаги ёзув тагида яна бир ёзув пайдо бўлиб қолди: "Ваҳоб, ҳароми қарзингни бер!" Карим ёввойиларча асабийлашди! Лекин у нима қилишни билмас эди, автомобилни бошқа ерга олиб бориб қўйгани шароити йўқ эди, тун бўйи уни қуруқлаш билан ҳам бу муаммодан чиқиб бўлмасди.
Шунда бир вароқ қоғозга ҳат ёзди: "Мен Ваҳоб эмасман, мен Карим бўламан! Бу мени машинам!", Карим ёзувни скотч билан ўзини машинаси эшигига ёпиштиришни бошлади.
Учкундан сўнг Карим подъездан чиқиб қўйидаги вазиятга кўзи тушди, бир кимса Мерседес машинасини олдида асабийлашиб ўтирарди, орада бир-бир бўкириб бақириб ҳам қўярди: "Ҳэ.. берман ўша қарзимни, бераман!". Карим ваниҳоят яратганга шукроналар айтиб нафасини ростлаганга ўҳшади. Чунки мактуб ўзини эгасини топиб, унга етиб борганди...
Лекин, Карим ўзини машинасини эшигини олдига келиб, йиғлаб юборишига сал қолганди, чунки биринчи ва иккинчи ёзувларни тагида учинчи ёзув пайдо бщлиб қолганди: "Кечирасан, мужик, машина билан адашиб қолибман..."
|