“Инфо-Islam” томонидан берилган хабарга кўра, ушбу ҳаракат доирасида ҳар куни оқшом пайтида муҳтожлар ва талабалар учун бепул таом тарқатиш - ифторлик йўлга қўйилган. Инсонпарварлик асносидаги бундай ифторлардан бирида ёш журналист Ойсулув Лерон ҳам иштирок этди. Бугун Исломнинг Тоторстондаги долзарб масалалари устида ифтор қатнашчилари билан бўладиган баҳсни машҳур журналист Илфат Файзрахманов ва “Бизнен гажит” (“Бизнинг газета”) рўзномаси таҳририяти олиб борадилар. Мазкур тадбир ташкилотчиси Гулнора Мухаметшинанинг айтишича, навбатдаги инсонпарварлик ҳаракатда фақат қизлар иштирок этишлари мумкин бўлади. “Биз кейинчалик ҳам бу хайрли анъанани давом эттирамиз. Клубдаги ифторлар ҳар куни ўтказилиб борилади”,-деди у.