Алла Пугачева тўғрисидаги жанжалли ва хавотирли хабар шу кунларда
қўшиқчи мухлисларини ташвишга солиб қўйганди. Унга кўра қўшиқчининг
соғлиғида жиддий муаммолар юзага келган ва айни дамда у юраги билан
боғлиқ бўлган камчиликларни бартараф этиш мақсадида Исроил
касалхоналаридан бирида даъволанмоқда. Бундан ташқари операция учун
кетадиган барча сарф харажатларни эса россиялик олигархлрадан бири
Михаил Прохоров тўлаб беришни ўз бўйнига олган эка. Аммо қўшиқчининг
энг севимли шоирларидан бири Илья Резнак эса Алланинг Исроилда
даъволанаётгани тўғрисидаги хабарни биринчи бор эшитиб турганини
таъкидлаб ўтди.
- Мен ўзим Қора денгиздаги соғломлаштириш масканида даволанмоқдаман.
Аммо Алланинг касалхонада эканлигини биринчи бор эшитяпман – дейди
Резнак.
- У хозир тинчгина Истра дарёси ёнида жойлашган дала ховлисида дам
олмоқда. Касалхонада? Бу холатни умуман кутмасангиз ҳам бўлади – дея
кулиб юборди Пугачеванинг директори Елена Чупракова ўз интервьюсида.