Юлдуз Усмонова айни пайтда туғилган кунига катта тайёргарлик кўряпти. Кўплаб Туркиядаги ҳамкор ижодкорлари илтимосига биноан бу йил туғилган кун байрамчаси Истамбулда нишонланади. Энг қайноқ янгиликларни эса хонанданинг энг яқин инсонлари фақат бизнинг сайт орқали бўлишди! Туғилган кун Истамбулнинг энг қиммат ва энг гўзал ресторани "Кiz kulesi”да бўлиб ўтади! (Ушбу масканнинг ўз тарихи бор. У бир пайтлар қалъа бўлган бўлиб, Туркия тарихидаги маликалардан бири учун денгизнинг қоқ ўртасида бунёд этилган!) Туғилган кунга кўплаб турк юлдузлари, хонанданинг энг яқин дўсту биродарлари, ОАВ ходимлари меҳмон бўлиб ташриф буюришади. Ўзбекистондан ҳам бир гуруҳ санъаткорлар, ашаддий мухлислар примадоннанинг таваллуд кечасига боришни режалаштириб қўйишган. Ижодий янгиликлар борасида тўхталсак, бир неча кунлар олдин Юлдуз "Ёлғон” таронасига клип суратга олдирди. Клипнинг жонли чиқиши учун, қўшиқ мазмунидан келиб чиққан ҳолда хонанда мозорда ҳам суратга тушди.Ушбу клип яқин кунларда телеканалларда намойиш этилади. Энг ажойиб хушхабарга келсак, Юлдуз ва Фотих Эркоч ижросидаги "Сени кўрмасам бўлмас” дуэти Power TVда, 40талик хит-парадда биринчи ўринни забт этди! Хонандага яна янги зафарлар тилаб қоламиз! JASUR HAMROYEV
(Суратда кўриб турганингиз"Кiz kulesi” ресторани. Примадоннанинг туғилган кунида ресторан худди мана шу кўринишда безатилади! )
|