«Kites» («Варраклар») фильмининг ишлаб чиқарувчи директори Ракеш Рошан премьера қачон намойиш этилишини аниқ айтмаяпти. Маълумотларга қараганда фильм премьераси бир вақтнинг ўзида ҳам инглиз, ҳам ҳинд тилларида намойиш этиларкан. Ушбу фильмда Ритик Рошандан ташқари Мексика юлдузи Барбара Мори ҳамда Кангана Ранаутлар иштирок этганлар. Айнан шу фильм орқали Ракеш Рошан ўғли Ритик жаҳоннинг таниқли актёрлари қаторидан ўрин олишига умид қилмоқда. Шу боис, фильмнинг инглиз тилидаги намойиши учун «Warner Bros» кинокомпанияси билан шартнома тузиш режалаштирилган. Компания билан шартнома тузилгандан сўнгина фильм премьераси қачон бўлиб ўтиши аниқланар экан. Фильм учун кўп вақт сарфлангани боис Рошанлар ундан катта фойда олиш илинжида. Ритик жаҳоннинг таниқли актёрлари сафидан ўрин олса, унинг имкониятлари янада ортишига шубҳа йўқ.