Шахзоданинг "Нағз мебинам” қўшиғини билганлар бўлса керак. Мазкур қўшиқни ремикс кўринишида қилгач унга клип қилинди. Ярим суратга олиниб ярим қилинди. Тушунмадингиз-а? Бир қўшиққа икки клип бу тушунарли хол, лекин бир клипга икки қўшиқ қилинганини биласизми? Хеч қачон! Шахзодахоним эса бунда хам янгилиқ қилган кўринади. Яъни "Ол юрагимни” клипини суратга олиш жараёнида шу ремиксга хам лавхалар суратга олиниб, "Ол юрагим” клипидан лавхалар билан бойитилди. Тайёр "Ол юрагим” клипидан эмас, ўша суратга олиш жараёнида ўша либоси ва иштирокчилар билан бир сахнани икки клипга икки хил тарзда олинди холос. Шунчаки, яна бошқа либосда трек куйланди. Менга бу клипни лутфан тақдим этган Тарона студиясининг директори Даврон Муқимовнинг хабарига кўра, кенг оммага расмий тарзда тақдим қилиш учун эмас, шунчаки шу қўшиққа лавхалар хам бўлишини истаб тайёрланган. Оддий, лекин Жасур Шаметовнинг махоратли операторлик иши бунда яхши самара берди деб хисоблаймиз.