Москвада «Лубянка» ва «Маданият хиёбони» метро бекатларида содир бўлган портлаш қурбонларининг дафн маросими бўлиб ўтди. Россия пойтахти қабристонларида қурбонлардан 8 нафари дафн қилинди. Яна 16 киши мамлакатнинг бошқа минтақаларида сўнгги манзилга кузатилди. Сўнгги маълумотларга кўра, душанба куни содир этилган иккита террорчилик ҳужумлари натижасида 39 нафар одам ҳаётдан кўз юмди, 95та одам тан жароҳати олди. Террорчилик ҳаракатига масъулиятни чечен жангариларининг етакчиси Доку Умаров ўз зиммасига олган. Интернетда ҳужум унинг шахсий буйруғи билан амалга оширилгани ҳақидаги видеоёзуви пайдо бўлди.