Мансабдор шахсларнинг ўз хизмат вазифаларини бажаришлари учун, ноқонуний мукофотлар (пора) олиш анъанаси, деярли барча мамлакатлар босиб ўтган, "суюрғол бериш” тизимига тақалиб боради. Полшоҳ ноиблари давлат хазинасидан маош олмаганлари сабабали, бутун хизмат муддати давомида туман аҳолиси маблағига қараб турганлар.
10 ўрин: Русдаги мансабдор шахсларга "суюрғол бериш” Иван Грозный даврида, 1556 йилда расмий равишда бекор қилинди. У хаттоки, катта миқдордаги пора учун ўлим жазосини ҳам киритди.
9 ўрин: Пётр I даврида эса, ҳар қайси шаклда пора олиш жиноий иш ҳисоблана бошланди, чунки мансабдор шахслар белгиланган миқдорда маош ола бошладилар. Сибир губернатори Гагарин коррупцияда фош этилди ва осиб ўлдирилди, Меньшиков эса, манфаатли ҳарбий пудратларни таклиф этаётгани учун пора олгани аниқланганида, Сибирга сургун қилинишдан зўрға қочиб қутулди.
8 ўрин: Екатерина II эса, ўз навбатида юмшоқроқ ҳаракат қилган эди. У пораларни ман қилди-ю, лекин порахўрлар қатл қилинмаган. Уларнинг исмлари омма таниб олиши учун эълон қилинган эди.
7 ўрин: Финляндияда пора учун 2 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси берилиши мумкин. Бундан ташқари. Мансабдор шахсга маълум бир лавозимларни эгаллашга рухсат берилмаслиги ҳам мумкин.
6 ўрин: Германияда порахўрларга жарима солиш ва 3 йил муддатгача озодликдан маҳрум қилиш орқали жазоланади. Ҳудди шу хатти-ҳаракатлар судья ёки ҳакамлар суди томонидан бажарилса, жазолар яна ҳам жиддийроқ бўлади. Улар 10 йил муддатгача озодликдан маҳрум қилинадилар.
5 ўрин: Францияда саноат ёки тижорат корхоналар бошлиқлари ёки хизматчилари пора учун 7 йилгача, мансабдор шахслар эса –
10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазосини олишлари мумкин. Жиноятчи ҳаракатлари, бирор-бир оқибатларга олиб келса, бу жазолар икки баравар оширилади.
4 ўрин: Италияда пора учун 4 йилдан 12 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси берилади.
3 ўрин: АҚШ қонунчилиги жарима тўлаш жазосини қўллайди. Бунда жарима, пора қийматининг уч баравари ҳисобида белгиланади, ёки 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси берилади. Иккала жазо суд ҳукмига қараб баравар қўлланилиши мумкин.
2 ўрин: Буюк Британияда пора тўғрисида икки қонуни бор. Порахўр ҳибсга олиниши ёки пора қийматига тенг тўловни амалга оширишга ҳукм қилинади. Бунга қўшимча равишда, у бирор оммавий мансабга 7 йил муддатга сайланган ёк таинланган бўлиш ҳуқуқидан маҳрум бўлади. Такрорий айбланиш ҳолатида, айбдор шахс, мансабдор ҳуқуқлардан доимий маҳрум қилиниши, шунингдек, бирор-бир компенсация ёки нафақа ҳуқуқларидан маҳрум қилинади.
1 ўрин: Пора учун энг қаттиқ жазолар замонавий коммунистик мамлакатларда – Куба ва Хитойда амал қилади. У ерда порахўрларга ўлим жазоси берилади. Агар Кубада миллий анъаналар ва урф-одатлар туфайли бепарволик билан қаралса, Хитойда 2000 йилдан порахўрлик учун 10 мингта мансабдор шахслар отиб ташланди.