Полша президенти Леҳ Качинский ва унинг ҳамроҳлари бўлган учоқ қўниш йўлагига 2 километр колганда ҳалокатга учраган. 10.04.2010
Россия фавқулодда вазиятлар вазирлигининг маълум қилишича¸ Смоленск шаҳри яқинида Полша президенти Леҳ Качинский ўтирган учқич ҳалокатга учраши оқибатида самолëт бортидаги 96 одамнинг бари нобуд бўлган. Ҳозирча ҳалокат сабаблари ҳақида маълумот берилмади.ТУ-154 русумидаги учқичнинг қуюқ туман пайтида ҳавога кўтарилгани ва ҳалокатга ҳам туман сабаб бўлган бўлиши тахмин этилмоқда. Ҳалокат жойига Россия Фавқулодда вазиятлар вазири Сергей Шойгу бошчилигидаги махсус гуруҳ жўнаб кетган.
- Бортида Полша Республикаси президенти Леҳ Качинский бўлган ТУ-154 учоғи қўниш йўлагига 2 километр қолганида ҳалокатга учради,-деди Смоленск вилоят губернатори матбуот котиби Андрей Евсеенков.
Маълумотларга кўра, Россия президенти Дмитрий Медведев ҳалокат ҳақида зудликда хабардор қилинган. Кремл расмийларига кўра, Россия президенти Смоленскдаги авиаҳалокат тафсилотларини ўрганиш комиссиясни ташкилд этиш тўғрисида кўрсатма берган. Бу комиссияга Россия Бош вазири Владимир Путин раислик қилади.
Катин қурбонлари хотирасига ўтказилган тадбирда қатнашиш учун Россияга келган Полша делегацияси таркибида мамлакат Ташқи ишлар вазири ва бошқа расмийлар¸ шунингдек президентнинг рафиқаси ҳам бўлган.