6 декабрда Ўзбекистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг”Иш ҳақи, пенсия, стипендия ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида” ги 2009 йил 16 ноябрь фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш тўғрисида” ги қарори кучга кирди. Эслатиб ўтамиз, юқорида кўрсатиб ўтилган фармонга биноан, 2009 йилнинг 1 декабридан иш ҳақи, пенси ва нафақаларнинг қуйидаги миқдорлари белгиланган:энг кам иш ҳақи – 37680 сўм; қарилик пенсияси – 74660 сўм; болаликдан ногиронлар учун нафақа – 74660 сўм; кекса ва пенсия тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмаган меҳнатга яроқсиз фуқаролар учун нафақа – 45220 сўм. 1991 йилнинг 1 январигача ва ундан кейинги йилларда тайинланган пенсияларнинг миқдорини тенглаштириш ҳамда уларни қайта ҳисоблаш учун янги, йилларга кўра дифференциялашган тузатиш коэффициентлари белгиланди. Масалан, пенсиялар қайта ҳисобланадиган ўртача ойлик иш ҳақини тенглаштириш учун ишлатиладиган тузатиш коэффициенти 2009 йилнинг 1 августида 1,07 ни ташкил қилган. Пенсияларни қайта ҳисоблаш учун энг кам иш ҳақининг саккиз баробари ҳажмидан ортиқ бўлмаган иш ҳақи қабул қилинади (37680 сўм х 8 = 301440 сўм). Агар янги ўртача ойлик иш ҳақи ҳажми тузатиш коэффициентларини ҳисоблаган ҳолда иш ҳақининг саккиз баробарига тенг бўлса ёки ундан ошса, пенсия энг иш ҳақи миқдорининг саккиз баробаридан кўп бўлмаган иш ҳақидан, яъни 301440 сўмдан, уни иш стажининг узунлигидан келиб чиқиб қабул қилинган фоизларга кўпайтириш йўли билан қайта ҳисобланади.
|