Режиссёр Роб Маршал суратга олиши режалаштирилаётган
"Кариб денгизи қароқчилари: ғалати тўлқинлар узра” фильмининг актёрлари
сафига Пенелопа Круз ҳам қўшилди. "Қароқчилар”нинг тўртинчи
қисмида актриса бош қаҳрамонлардан бири, қароқчи Жек Туллакнинг
феъл-атвори жиҳатдан унга жуда ўхшайдиган севгилиси ролини ижро этади.
Фильм съёмкалари 2010 йилнинг ёзида Гавайида
бошланади. Эслатиб ўтамиз, бу Пенелопа ва Маршалнинг биргаликдаги
иккинчи фильмидир. Аввал актриса режиссёрнинг "Тўққиз” номли
картинасида ҳам суратга тушган. Бу картинадаги роли учун иккинчи
даражали аёл роли ижрочиси сифатида "Оскар”га номзодлик қилган.
"Кариб денгизи қароқчилари: ғалати тўлқинлар узра” фильмининг сюжети ёзувчи Тим Пауэрс романи воқеаларига асосланган.