PAYNET компанияси 2009 йилнинг 11 август куни Тошкент Ахборот Технологиялари Университетида “Коммунал хизматлар учун тулов кабул килиш сохасидаги муаммолар ечими” мавзусида тақдимот ташкил килди:
Ушбу тақдимот Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 15 июлдаги “Ишлаб чикаришда қўшимча Инновацион лойиҳаларни қўллаб қувватлаш ва тадбиқ этиш тўғрисидаги” ПҚ-916 сонли ҳамда Вазирлар Маҳкамаси координацион ишчи гурухининг баённомасига асосан ташкил этилди.
Йиғилишга Ўзбекистон Республикаси Алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг вакиллари, КАМОЛОТ ёшлар харакати етакчилари, коммунал хизмат таъминотчиларининг раҳбарлари, оммавий ахборот вакиллари ҳамда Ахборот Технгологиялари университетинг талабалари таклиф қилинганлар.
Режага мувофиқ тадбирнинг биринчи қисми PAYNET компаниясининг Ўзбекистон бозоридаги ўрни ва тизимининг ишлаши билан танишишга бағишланди. Иккинчи қисмида ОЎЮлари талабалари учун махсус тайёрланган танлов дастури намойиш этилди.
Танловнинг асосий мақсади - коммунал тўловлар соҳасида янги техник ва методик ечимларни тадбиқ этишдир. Бу янги ғоялар коммунал хизмат тўловига янги услубда ёндашиш ва энг асосийси уларни аҳолига тобора осон ва кулай килиш керак.
Шу билан биргаликда лойиҳа доирасида менежмент сохасида ўқиётган талабалар қатнашиши кўзда тутилган. Шу мақсадда бу танловга ушбу соҳада ўқиб шу йўналишларга дуч келадиган талабаларни тайёрлайдиган олий ўқув юртлари қатнашиши режалаштирилган. Булардан : Тошкент Молия институти, Иктисодиёт Университети, Ўзбекистон Миллий Университети ҳамда Техника Университетларидир.
Булардан келиб чиққан ҳолда, талабалар учун келажакда аниқ мақсадга йўналтириш учун махсус мавзулар ишлаб чиқилди.
1) «Замонавий ахборот- коммуникацион технологияларни қуллаш ёрдамида ахоли учун коммунал хизматларга тўловларни қабул қилиш муаммоларини ечиш ».
2) «Мижозларни PAYNET компанияси хизматларига бўлган лаёқатини ошириш ва ривожлантириш;
Танлов 2009йилнинг 11сентябридан 31 октябригача давом этади.
Берилган вазифаларни аъло даражада уддалаган талабалар қимматбаҳо совғалар билан такдирланадилар. Энг яхши лойиҳа эгаси ўз лойиҳасини PAYNET компанияси билан ҳамкорликда амалга ошириш имкониятига эга бўлади.
Танловдан мақсад истеъдодли талабаларни қўллаб-қувватлаш, уларга ўз қобилиятларини намойиш этишга имкон яратиш ҳамда ишлаб чиқаришда инновацион ғоя ва лойиҳаларни йўлга қўйиш.
Эслатиб ўтамиз, 2007 йилда бошлаб PAYNET компанияси аҳолидан коммунал хизматлар учун тўловлар қабул қилиш хизматини йўлга қўйган.
Ҳозирги кунга келиб PAYNET компанияси республикамизнинг 18 дан ортиқ электрқуввати ва табиий газ етказиб берувчи таъминотчилар билан иш юритмокда. Жумладан: Қашкадарё, Фарғона, Наманган, Андижон, Навоий, Самарканд, Тошкент ва Тошкент вилояти, шунингдек Қорақалпоғистон Республикасида.
Ҳозирда PAYNET тизимида хизмат кўрсатиш турларини кўпайтириш мақсадида вилоятларда бошқа маиший соҳада хизмат кўрсатувчи таъминотчилар билан ҳамкорлик қилиш мақсадида музокаралар олиб борилмокда.
manba.shov-shuv.uz
|