Статистика |
XOZIR SAYTDA 6 MEXMON 6 FOYDALANUVCHI 0 |
|
| | |
| Главная » 2009 » Сентябрь » 15 » Paxtakor ochkolar boy bermoqda!
12:51 Paxtakor ochkolar boy bermoqda! |
Тақвим бўйича 26 сентябрь куни бўлиб ўтиши лозим бўлган ушбу учрашув «Пахтакор»нинг Осиё Чемпионлар Лигасининг чорак финалида иштирок этиши муносабати билан 14 сентябрда бўлиб ўтди. Меҳмонлар 9 сентябрь куни «Нефтчи»га қарши қийин ўйин ўтказишганди.
Ўша учрашувдан кейинги чарчоқ аломат лари сабабли бўлса керак, баҳснинг биринчи бўлимида тошкентликлар мезбонлар дарвозаси олдида деярли хавфли вазиятларни вужудга келтира олишмади. Ўз навбатида самарқандликлар ҳам Темур Жўраевга жиддий ташвиш туғдира олишмади. Бир сўз билан айтганда, дастлабки 45 дақиқаликни ҳар иккала жамоа вакиллари эҳтиёткорлик билан ўтказишди.
Танаффусдан кейин эса жамоалар очиқ футбол намойиш этишди ва бунинг натижасида мухлислар иккита голнинг гувоҳига айланишди. Дастлаб Сирож Сайфиев Элёр Жаҳоновнинг ўнг қанотдан жарима майдончаси ичига ошириб берган тўпини боши билан дарвозага аниқ йўллади - 1:0.
Виктор Жалилов шогирдлари ҳисобни тенглаштиришга ҳаракат қилиб, ҳужумни кучайтиришди. Бу эса якунда самара келтирди. Илҳом Суюновнинг 25 метрлар чамаси узоқликдан йўллаган кучли зарбасидан сўнг кўҳна шаҳарликлар посбони Темур Жўраев тўпни қийинчилик билан қайтарди. Қайтган тўпга «шерлар» сардори Одил Аҳмедов эга чиқиб, дарвозани аниқ нишонга олди - 1:1.
Учрашув тугашига саноқли дақиқалар қолганида мезбонлар ярим ҳимоячиси Умид Абдураҳмонов учрашув қаҳрамонига айланиши мумкин эди. Аммо унинг зарбасидан сўнг тўп дарвоза устунига тегиб қайтди. Натижада жамоалар дурангга имзо чекишди. «Пахтакор» эса яна очко йўқотиб, чемпионликка бўлган имкониятини янада пасайтириб юборди. 14 сентябрь «ДИНАМО»-«ПАХТАКОР»-1:1 (0:0) Самарқанд. 11500 томошабин.
Ҳакамлар: С.Зайлобиддинов-8,3; Н.Тошматов-8,5: Ш.Каримов-8,6; А.Мўминов-8.
Голлар: С.Сайфиев (59) - О.Аҳмедов (67).
«Динамо»: Т.Ғаниев, М.Ахмеров (О.Мозговой, 75), Д.Ония, Э.Бойдуллаев, И.Юнусов, У.Абдураҳмонов, У.Бақоев (Б.Насимов, 84), Э.Жаҳонов (С.Мустафоев, 81), У.Қобилов, С.Сайфиев, А.Хвостунов.
«Пахтакор»: Т.Жўраев, Б.Миладинович, Д.Маркович, А.Холматов, Ф.Тожиев (Р.Аҳмедов, 78), М.Николич (Э.Магдеев, 68), К.Тожиев (А.Азизов, 70), А.Исмоилов, О.Аҳмедов, И.Суюнов, С.Андреев.
Огоҳлантиришлар: Д.Ония (56), У.Бақоев (75) - Ф.Тожиев (18), А.Исмоилов (30). Назоратчи: С.Эрматов. Ўйиндан кейинги фикрлар
Виктор Жалилов («Пахтакор» бош мураббийи): - Учрашув шиддатли ҳамда қийин кечди. Қайд этилган дуранг натижани ҳаққоний бўлди, деб ҳисоблайман. Биз ёки самарқандликлар ғалаба қозонишганда, бу ўйинга яраша ҳисоб бўлмасди. Сабаби, ҳар иккала жамоа футболчилари чиройли ўйин намойиш этишди.Очиғи, «Динамо»дан ўйин кутмагандим. Мезбонлар бизга муносиб қаршилик кўрсатишди. Натижадан қониқиш ҳосил қилдим. Азамат Абдураимов («Динамо» бош мураббийи): - Шогирдларимнинг майдондаги ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қилдим. Йигитлар ғалаба қозониш учун бор маҳоратларини ишга солишди. Бироқ ҳисобда олдинда бораётиб, ўз дарвозамиздан тўп ўтказиб юборганимиз, бизга дуранг натижани тақдим этди. Бироқ шогирдарим кўрсатмаларимни яхши бажаришди. Бунинг учун уларга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Стадионни тўлдириб ўтирган мухлислар ҳам қўллаб-қувватлашлари билан кучимизга-куч қўшишди. Учрашув натижасидан қониқдим.
Манба: "ИнтерФУТБОЛ" газетаси.
|
Категория: Новости Футбола |
Просмотров: 765 |
Добавил: JAVOXIR
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
| |
|
|