Паризод янги тарона ёзиб битирди. Хозирча номини сир тутмоқда чунки икки машхур хонанда билан дуэт куйлаши эхтимоли хам мавжуд.

Гап шундаки ижодий жамоа билан йиғилиб бир тўхтамга келиниши керак. Ё янги ёзилган қўшиққа клип суратга олинади, ёки икки хонандадан бирини  қўшиғи танланиб ўша дуэтга клип олинади. Клип тақдим қилингунча эса қўшиқлар хақида ошкор қилишни исташмаяпти.

Ижодий жамоанинг хеч хам йиғила олмаётганлиги эса бир неча кун ичида бўлиб ўтган воқеалар сабаб бўлди.

7 – январь куни Паризод туғулган кун бўлди, шундан сўнг эса унинг бувиси оламдан ўтиб қолди…

Паризодни кеч бўлса хам таваллуд айём билан муборакбод қилиб, бевақт йўқотишда хамдардлик билдирамиз.